«Бундан ким манфаатдор экани қизиқ» — Путин терактнинг эҳтимолий буюртмачилари ҳақида
Россия президенти Владимир Путин мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари билан видеомулоқот кўринишида йиғилиш ўтказди.
«Теракт радикал исломчиларнинг қўли билан амалга оширилганини биламиз. Бизни буюртмачи ким экани қизиқтиради. Теракт 2014 йилдан буён Киев режимининг қўли билан бизга қарши урушаётганлар учун айни муддао бўлиши мумкин. Нацистлар ҳар қандай ифлос ишлардан тап тортмай фойдаланишади. Устига-устак ҳозир уларнинг қарши ҳужуми барбод бўлган вақт.
Уларнинг мақсади Киев режими ҳали мавжудлигини кўрсатиш, ғарблик кураторларига қулоқ солиб, охирги украиналик қолгунига қадар жанг қилиш.
АҚШ ҳар хил каналлари орқали гўёки ўз разведка маълумотларига кўра ҳаммани терактга Украинанинг алоқаси йўқлигига ишонтирмоқчи. Улар ҳаммасини Россияда тақиқланган ИШИД қилганига ишонтирмоқчи. Бир саволга жавоб топиш керак: террорчилар жиноятни қилгач, нега Украина томонга қараб қочган? Уларни у ерда ким кутиб турган?» деган Путин.
Россия президенти теракт фонида жамоатчилик жипслашгани, одамлар жабрланганларга ҳамдард бўлганини айтган. Шунингдек, россияликларнинг умумий дарди оғир бўлса-да, теракт бўйича суриштирув профессионал тарзда ўтиши кераклигини таъкидлаган.
Мавзуга оид
11:10
Бербок: ГФР Украинага қишки ёрдам учун яна 200 млн евро ўтказади
13:10 / 04.11.2024
Тайбэй: Тайванлик иккинчи кўнгилли Украина учун жангларда ҳалок бўлди
11:10 / 04.11.2024
CNN: АҚШ сайловлари Путинни Киев билан мулоқотга ундамайди
09:50 / 04.11.2024