Жаҳон | 21:33 / 09.04.2024
9584
1 дақиқада ўқилади

Британияда банкнотлардаги монарх тасвири ўзгартирилди

Қирол Чарлз III совға сифатида ўз портрети туширилган банкнотларни олди. 

Фото: Reuters

Британия қироли Чарлз III илк бор ўз портретини июн ойида муомалага киритиладиган янги фунт пулларда кўриш имкониятига эга бўлди. 

Англия банки бошқарувчиси Эндрю Бейли ва бош кассир Сара Жон Бакингҳэм саройида қиролга унинг сурати туширилган биринчи банкнотларни совға қилди. 

Бундан буён янги монарх тасвири муомаладаги барча номиналлар — 5, 10, 20 ва 50 фунтлик банкнотларда пайдо бўлади. 

Қирол, анъанага кўра, янги банкнотларнинг биринчи нусхаларини олиши керак. Бу монархга 00001 тартиб рақамлари бўлган банкноталар берилганини англатади. 

Чарлз III тасвирланган банкнотлар қиролича Елизавета II тасвирланган аввалги банкнотлар билан бир қаторда ишлатилади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид