11:18 / 13.04.2024
72268

Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

Синоптиклар 15-17 апрел кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +9...+14 даража, кундузи 15-16 апрелда +23...+28 даража, 17 апрелда +25...+30 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15 апрелда кечаси +8...+13 даража, кундузи +20...+25 даража, 16 апрелда кечаси +8...+13 даража, кундузи +22...+27 даража, 17 апрелда кечаси +9...+14 даража, кундузи +24...+29 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 15 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 16-17 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15 апрелда кечаси +8...+13 даража, кундузи +15...+20 даража, 16 апрелда кечаси +8...+13 даража, кундузи +17...+22 даража, 17 апрелда кечаси +6...+11 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 15 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 16-17 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8...+13 даража, кундузи 15 апрелда +17...+22 даража, 16 апрелда +20...+25 даража, 17 апрелда +23...+28 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 15-16 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 17 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15 апрелда кечаси +8...+13 даража, кундузи +17...+22 даража, 16 апрелда кечаси +8...+13 даража, кундузи +15...+20 даража, 17 апрелда кечаси +6...+11 даража, кундузи +18...+23 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 15-16 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 15 апрелда айрим жойларда кучли бўлади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 17 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 15 апрелда қор кўчиши хавфи бор. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи +7...+12 даража бўлади.

Top