Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Rinotin kids» бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда — Санэпидқўмита
Қайд қилинишича, бу биологик фаол қўшимча бўлиб, уни Ўзбекистонга олиб кириш учун рухсатнома берилган.
Ижтимоий тармоқларда «Rinotin kids» маҳсулоти тўғрисидаги хабарлар тарқалмоқда, аммо бу дори воситаси эмас, балки биологик фаол қўшимча. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология қўмитаси хабар берди.
Қайд қилинишича, ушбу биологик фаол қўшимча Италияда ишлаб чиқарилади. Уни Ўзбекистонга олиб кириш учун «Gricar Chemical S.R.L» компанияси ишончномасига биноан Cynergy Pharmco корхонасига рухсатнома берилган. Шунингдек, мазкур маҳсулотга хавфсизлигини тасдиқловчи Санитария-эпидемиологик хулоса олинган.
Санэпидқўмитанинг эслатишича, маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ташиб келтириш, сақлаш ва реализация қилиш, сифати ҳамда хавфсизлигига ишлаб чиқарувчи ташкилот ва унинг ишончномаси асосида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари жавобгар ҳисобланади.
Таъкидланишича, ҳозирги кунда Санэпидқўмита мутахассислари томонидан ушбу ҳолат юзасидан қонун доирасида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:52 / 23.04.2026
Аҳоли орасида менингококк инфекцияси бироз кўпайди – Санэпидқўмита
09:17 / 04.04.2026
Ноқонуний биологик фаол қўшимчаларни етказиш занжири фош этилди
21:04 / 24.02.2026
2025 йилда республика бўйича 44 та ҳолатда овқатдан заҳарланиш қайд этилди – Санэпидқўмита
19:48 / 26.01.2026