11:09 / 07.05.2024
1500

Кувайт Тошкент вилоятида қурилиш соҳасидаги янги лойиҳаларга сармоя киритмоқчи

Кувайтнинг Kuwait Investment Co. компанияси раҳбари Юсуф ал-Али учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштироки давомида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев билан учрашди.

Фото: "Дунё" АА

"Дунё" хабарига кўра, музокаралар чоғида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, иқтисодиётни либераллаштириш ва ташқи савдони ривожлантириш йўлидаги ислоҳотлар, хорижий инвесторлар учун яратилган қулай сармоявий муҳит тўғрисида батафсил маълумотлар Кувайт томонига етказилди.

Kuwait Investment Co. компанияси раҳбари Юсуф ал-Али қурилиш соҳасидаги янги сармоявий лойиҳаларга инвестиция киритишга тайёрлигини маълум қилди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар ўртасида ҳамкорликни бошлаш мақсадида Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари ва Kuwait Investment Co. компанияси вице-президенти бошчилигида ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида келишиб олинди.

Top