Бугунги тарихий ташриф икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очади — Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти ва Малайзия бош вазири ОАВ вакиллари учун баёнот билан чиқиб, музокараларнинг самарали натижаларидан мамнунлигини билдирди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим музокаралардан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот билан чиқдилар.
Етакчилар очиқ, ишончли ва дўстона муҳитда ўтган саммитнинг самарали натижаларини юқори баҳоладилар.
Давлатимиз раҳбари икки халқ ўртасидаги умумий дин, муштарак урф-одат ва қадриятларга асосланган азалдан яқин алоқаларни алоҳида таъкидлади.
– Малайзия нафақат Жануби-Шарқий Осиёда, балки бутун жаҳонда жадал тараққий этиб бораётган давлат, бизнинг вақт синовларидан ўтган ишончли ҳамкоримиздир. Ҳар икки мамлакатда миллий мустақиллик байрами бир санада – 31 август куни нишонланиши ҳам рамзий маънога эга, – деди Ўзбекистон президенти.
Ривожланиш ва модернизацияга қаратилган «Ўзбекистон – 2030» ва «Малайзия Мадани» стратегик дастурларининг мақсад ва вазифалари ўхшаш экани таъкидланди.
Малайзия Бош вазирининг бугунги тарихий ташрифи икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очиши ва уларнинг ривожланишига кучли суръат бағишлаши қайд этилди.
Музокаралар чоғида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича устувор йўналишлар ва янги марралар белгилаб олинди.
Олий ва юқори даражадаги сиёсий мулоқот ва алоқаларни фаоллаштириш, қўшма Ҳукуматлараро комиссияни ишга тушириш юзасидан келишувларга эришилди.
Яқин келажакда икки томонлама муносабатларни кенг қамровли ҳамкорлик даражасига олиб чиқишга ўзаро интилиш билдирилди.
Етакчилар товар айирбошлаш ҳажмини ва қўшма корхоналар сонини кўпайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар. Томонлар бу кўрсаткичларни яқин келажакда бир неча баробарга ошириш борасида тизимли ишларни йўлга қўйишга келишиб олдилар.
Давлатимиз раҳбари бу мақсадга эришишда товарлар номенклатурасини кенгайтириш ва ўзаро савдонинг мувозанатлилигини таъминлаш, учинчи мамлакатлар бозорларига биргаликда чиқиш, юқори технологияли лойиҳаларни илгари суриш учун махсус саноат зонасини яратиш лозимлигини таъкидлади.
Энергетика, нефт-кимё, тоғ-кон, электротехника, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, фармацевтика, молия, IT ва бошқа тармоқларда кооперация бўйича аниқ режалар белгиланди.
Эртага Самарқанд шаҳрида икки мамлакатнинг етакчи компаниялари иштирокида бўлиб ўтадиган бизнес форумининг натижалари, имзоланадиган салмоқли инвестиция битимлари ҳамкорликка янги мазмун бағишлашига ишонч билдирилди.
Минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасида яқин мулоқот ва ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттиришга қатъий интилиш тасдиқланди.
Маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтиришга, жумладан, маданият ҳафталиклари, ёшлар, таълим ва спорт форумлари, турли кўргазмаларни ўтказишга қаратилган чоралар қабул қилинади.
Саммитнинг натижалари Ўзбекистон-Малайзия муносабатларини мустаҳкамлашга, кўп қиррали ҳамкорликни янги амалий мазмун билан бойитишга хизмат қилиши қайд этилди.
Музокаралар якунлари бўйича барча эришилган келишувларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича қўшма «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Латвия ўзбекистонлик ҳайдовчиларни Болтиқбўйи ва Скандинавия мамлакатларида ишга жойлаштиради
Ўзбекистон | 14:12
-
Reuters: Россия ҳарбий таъминот учун АҚШ фирмасидан фойдаланмоқчи
Жаҳон | 13:53
-
Ҳудудларда ер майдонлари билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди
Ўзбекистон | 13:48
-
Фаластинни тан олмоқчи бўлаётган Франция, Трампдан Путинга сўнгги ултиматум ва «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқарган Россия — кун дайжести
Жаҳон | 13:46
Мавзуга оид

11:07
Малайзия Ўзбекистон тоғ-кон саноатида лойиҳаларни амалга оширмоқчи

08:35 / 14.04.2025
Малайзия Ўзбекистондаги дарё ва каналларда кичик ГЭСлар қуриши мумкин

13:31 / 10.04.2025
Малайзия Ўзбекистондан қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишга қизиқиш билдирмоқда

13:57 / 07.04.2025