Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўқонда автомобилдан ясама пул сочган шахсга чора кўрилди
Пул сочган шахс ва автомобил ҳайдовчисига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида йўлда танасини автомобил люкидан чиқариб, ясама пул сочган шахс ва ҳайдовчига чора кўрилди. Бунга ижтимоий тармоқда тарқалган видеолавҳа асос бўлган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабарига кўра, ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмай туриб транспортни бошқарган, ҳамда гуруҳ бўлиб ҳаракатланган ҳайдовчиларга маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Қайд қилинишича, «йўл ҳаракати қоидалари ва жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузганларга» нисбатан тўпланган ҳужжатлар судга юборилган.
Қўқон шаҳри Жиноят суди қарорига кўра, танасини автомобил люкидан чиқариб, ясама пул сочган шахс 15 суткага, ушбу автомобилни бошқарган ҳайдовчи 10 суткага қамалди.
Мавзуга оид
08:00 / 08.05.2026
Фарғонада онасини ўлдирган эркак 18 йилга қамалди
18:26 / 04.05.2026
“Президент орзумга етказсин дейман” – фарғоналик 106 ёшли уруш фахрийси
08:12 / 04.05.2026
Алимент тўламаслик учун хотини ва қизини ўлдирган шахс 19 йилга қамалди
22:05 / 27.04.2026