Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Тошкентдаги Ғалаба боғига борди
Ўзбекистон-Россия саммити доирасида президентлар Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Тошкент шаҳридаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди.

Ташриф давомида давлат раҳбарлари урушда ҳалок бўлган аскарларнинг хотирасини ёдга олди, уруш дастидан беш ўғлидан айрилган Зулфия ая Зокирова хотирасига ўрнатилган “Матонат мадҳияси” ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди.
Мажмуанинг энг юқори нуқтаси – сунъий тепалик чўққисида “Абадий жасорат” композицияси – Совет Иттифоқи қаҳрамони генерал-майор Собир Раҳимов ва Иккинчи жаҳон урушида қатнашган барча ўзбекистонлик аскарлар хотирасига бағишланган ёдгорлик ўрнатилган.
Тепалик ичида боғнинг асосий павильони – Ўзбекистоннинг урушдаги иштироки тарихига бағишланган Шон-шараф музейи жойлашган.
Етакчилар музейнинг бой экспозицияси билан танишиб, шонли ўтмишимиз ҳақидаги хотирани асраб-авайлаш муҳимлигини таъкидлади. Тарихий меросни эъзозлаш ёшларда ватанпарварлик руҳини тарбиялаш ва халқлар ўртасида маданий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутиши алоҳида қайд этилди.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ерости сувларидан фойдаланувчилар ҳисоблагич ўрнатмаса, 5 баробар солиқ тўлайди. Бу қандай ишлайди?
Ўзбекистон | 21:05
-
Ўзбекистон элчиси Андорра князи-ҳамраисига ишонч ёрлиқларини топширди
Ўзбекистон | 20:53
-
Путин урушдан қандай чиқишни билмайди – Вэнс
Жаҳон | 20:50
-
2025 йилнинг I чорагида Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми кескин ошди
Иқтисодиёт | 20:27
Мавзуга оид

20:50
Путин урушдан қандай чиқишни билмайди – Вэнс

15:01
Путин урушда «Россия учун керакли натижа»ни маълум қилди

09:00
Германия ва Европанинг уч давлати етакчилари Трамп билан Украинани муҳокама қилди

16:30 / 18.05.2025