Давлат банкларининг Toshkent City'даги бинолари сотувга қўйилди
СҚБнинг 33 қаватли, Асакабанк ва Алоқабанкнинг 26 қаватли бинолари (бизнес марказлар) сотилади. Инвесторларнинг қизиқишига қараб, бинолар тўлиқ ёки лотларга бўлган ҳолда сотилиши мумкин.
Давлатнинг учта банки – Асакабанк, Ўзсаноатқурилишбанк ва Алоқабанкнинг Toshkent City'даги янги кўп қаватли бинолари (бизнес марказлар) оммавий савдолар орқали сотилади. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги эълон қилди.
Сотилаётган активлар қуйидагилар:
- Ўзсаноатқурилишбанк биноси: жами 33 қават, умумий майдони 82,284 кв.м.;
- Алоқабанк биноси: жами 26 қават, умумий майдони 81,439 кв.м;
- Асакабанк биноси: жами 26 қават, умумий майдони 66,202 кв.м.
Сотиш жараёнини ташкил этиш бўйича консултант – KPMG. Давактив агентлиги тижорат банклари (актив эгалари) ва консультант ҳаракатларини мувофиқлаштиради.
Ҳозирги босқичда консултант томонидан инвесторларнинг мазкур активларни сотиб олишга бўлган қизиқишлари ўрганилади, активлар тўғрисида тайёрланган инвестицион тизерлар соҳадаги инвесторларга, шу жумладан халқаро инвесторларга юборилиб, улар билан индивидуал мулоқотга киришилади.
Инвесторларнинг қизиқишлари, шунингдек сотиб олиш шакли, яъни бинони тўлиқ сотиб олиш ёки лотларга бўлган ҳолда сотиб олиш бўйича фикрларини ўрганиш орқали сотишга ёндашув механизми ишлаб чиқилади.
“Давактив агентлиги ва тижорат банклари сотиш жараёнининг кетма-кетлигини ўзгартириш ёки потенциал харидорга (харидорларга) сотишни ёки сабабларини тушунтирмасдан исталган вақтда улар билан музокара олиб боришни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади”, – дейилади эълонда.
Тавсия этамиз
Трампга Гренландия нима учун керак?
Жаҳон | 10:56 / 11.01.2025
Келгуси ҳафта боши учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Ўзбекистон | 10:52 / 11.01.2025
Суриядаги кутилмаган инқилобдан буён бир ой ўтди. Нималар ўзгарди?
Жаҳон | 18:45 / 10.01.2025
Покистоннинг Афғонистонга зарбалари: “Теҳрике Толибон” қандай ҳаракат?
Жаҳон | 18:00 / 10.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой ва Ҳиндистон санкция остига тушган Россия нефт танкерларини қабул қилмади
Жаҳон | 21:39
-
Швеция фуқаролик хизматига чақирилувчилар сонини 10 бараварга оширмоқчи
Жаҳон | 21:37
-
“Жазолашдан мақсад нима?” – маъмурий қамоқ, судялар ва адолат ҳақида катта суҳбат
Ўзбекистон | 21:10
-
Жамму ва Кашмирда стратегик муҳим туннел фойдаланишга топширилди
Жаҳон | 21:06
Мавзуга оид
18:22
Тошкент аэропортида мушуклар учун уйлар ўрнатилди
16:19
Humo тўлов тизими 65 млн долларга сотилди
12:42 / 12.01.2025
Учта вилоятда энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди
11:12 / 11.01.2025