Ўзбекистон | 12:51 / 01.06.2024
37581
2 дақиқада ўқилади

Келгуси ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

«Ўзгидромет» 3-5 июн кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 июнда +19...+24 даража, 4-5 июнда +17...+22 даража, кундузи 3-4 июнда +30...+35 даража, 5 июнда +32...+37 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +18...+23 даража, кундузи +32...+37 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +14...+19 даража, кундузи +29...+34 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +17...+22 даража, кундузи +33...+38 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, 3 июнда ёғингарчилик кутилмайди, 4-5 июнда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +14...+19 даража, кундузи +30...+35 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, 3 июнда ёғингарчилик кутилмайди, 4-5 июнда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда. Ҳарорат кечаси +9...+14 даража, кундузи +19...+24 даража бўлади.

Мавзуга оид