Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Май ойи учун инфляция даражаси эълон қилинди
Истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиш даражаси 10,6 фоизга етган.
2024 йилнинг май ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 2,8 фоизга ошган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик (2023 йил май ойига нисбатан) ўсиш даражаси 10,6 фоизга етган.
2024 йилнинг май ойида истеъмол нархлари индекси таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 2,0 фоизга арзонлашган, ноозиқ-овқат товарлари 0,3 фоизга ва аҳолига пулли хизматлар кўрсатиш нархлари ўртача 15,2 фоизга ошгани кузатилган.
Мазкур ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун 10 мингдан ортиқ савдо нуқталари ва хизмат кўрсатиш объектларида 120 мингдан нархлар қайд этилган.
420 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва 90 турдаги хизматлар нархлари кузатилди.
Мавзуга оид
10:25
Ҳар учинчи янги автомобил — Cobalt: Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда?
22:18 / 05.07.2026
Июнда сабзавотлар нархи тушди, энергия ва бензин қимматлашди - Статқўм
12:32 / 03.07.2026
Ҳунармандлар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда
10:50 / 03.07.2026