Қозоғистон «хавфли вирус» сабабли 4 тонна помидорни Ўзбекистонга қайтарди
Қарийб 30 тоннага яқин помидор зарарли экани сабабли экспорт қилувчи мамлакатларга қайтарилган.

Фото: Pixabay
Қозоғистонда қарийб 30 тоннага яқин помидор зарарли экани сабабли экспорт қилувчи мамлакатларга қайтарилди. Бу ҳақда Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Агросаноат мажмуасидаги давлат назорати қўмитаси хабар берди.
«2024 йилда Туркистон вилоятида жойлашган фитосанитария назорати постлари орқали 1075 та автомашинада жўнатилган 15,6 минг тонна помидор маҳсулоти олиб кирилди. Шу билан бирга, фитосанитария талаблари бузилганлиги (фитосанитария сертификати, ёрлиғи йўқлиги) туфайли ҳажми 29,5 тоннани ташкил этган помидор экспорт қилувчи давлатга қайтарилди», дейилади хабарда.
Қайд қилинишича, 4 тоннадан зиёд помидор Ўзбекистонга қайтарилган.
«Зарарланиш ҳолатини аниқлаш мақсадида помидор, бақлажон, ширин қалампирнинг ҳар бир партияси тегишли карантин фитосанитар экспертизасидан ўтказилди, оқибатда «жигарранг помидор вируси» аниқланди. Маҳсулотлар зарарлангани сабабли 56,1 тонна помидор Туркманистонга, 4,2 тонна помидор Ўзбекистонга қайтарилди», дейилади хабарда.
Шунингдек, 2024 йил бошидан буён фитосанитария талабларига жавоб бермайдиган, импорт қилинган 497 минг тоннадан ортиқ маҳсулот фитосанитария назорати пунктларига қайтарилган.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

21:05 / 19.05.2025
Ерости сувларидан фойдаланувчилар ҳисоблагич ўрнатмаса, 5 баробар солиқ тўлайди. Бу қандай ишлайди?

12:05 / 16.05.2025
Деҳқонларга иссиқ ҳавода экинларни парваришлаш бўйича тавсиялар берилди

18:42 / 13.05.2025
Бу ҳафта бизни май учун рекорд иссиқ кутмоқда — Эркин Абдулаҳатов

19:53 / 10.05.2025