Вилоятликларни ҳақоратлаган қиз 15 суткага қамалди. У ҳаммадан узр сўради
Ҳуқуқбузарнинг судда айтишича, одатда унинг “stories”ларини 300-350 киши кўради, лекин ҳақоратли видеосини 11 минг киши кўрган. У видеони ким тарқатиб юборганини билмаслигини айтиб, ҳаммадан кечирим сўради.

Қиз қилмиши учун йиғлаб кечирим сўради. / Фото: ИИББ видеосидан кадр
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди Тошкент шаҳрига Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидан келган фуқароларни ҳақоратлаб Instagram'га видео жойлаган қизга 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.
Суд уни майда безорилик моддаси билан айбдор деб топган.
Суд қарорида ёзилишича (Kun.uz ихтиёрида мавжуд), ҳуқуқбузар Р.Н. (2003 йилда туғилган) суд мажлисида айбига иқрорлигини айтган. У 2 июн куни дам олиш куни бўлгани сабабли ўртоғи Н.К. билан айланиш учун “Локомотив” боғига борганини, у ерда одам кўп бўлгани сабаб, сайр қила олишмаганини, шу сабабли Яккасарой тумани Сеул кўчасида жойлашган “Seoul Mun”га келишганини, пастга сув бўйига эскалаторда тушишаётганида уларга икки нафар ўғил болалар орқадан тиқилиб ёқимсиз қилиқлар қилиб унинг жаҳлини чиқарганини, бу болалар “вилоятлик экани кўрингани”ни, уларга жавоб қайтариш мақсадида ўзининг Instagram саҳифасида ўша болаларга тегиштириб, вилоятликлар хақида ёмон гаплар гапириб видео жойлаштирганини айтган.
Ҳуқуқбузар бу видеони турли каналларга ким тарқатганини билмаслигини айтиб, одатда уни Instagram саҳифасидаги “stories”ларни 300-350 нафар одам кўришини, бу видеони эса 11 минг киши кўрганини, содир этган қилмишидан пушаймонлигини, бундан кейин бу каби ҳаракатларни содир этмаслигини билдириб, суддан уни кечиришни ва енгиллик беришни сўраган.
Суд уни МЖтКнинг 183-моддасида (майда безорилик) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилган топди ва унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Ҳуқуқбузар, шунингдек, маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш билан боғлиқ харажатлар учун маъмурий қамоқнинг ҳар бир суткаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоиз миқдорида, 15 кун учун жами 765.000 сўм тўлаши ҳам керак.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати қиз узр сўраб йиғлаган видеосини эълон қилди.
“Бошқа унақа қилмайман. Вилоятликларни ажратиб, унақа маънода гапирмаганман. Одам кўплиги учун жаҳл устида ҳақоратли сўзлар билан гапирганман. Ҳаммадан кечирим сўрайман”, деган у.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Путин билан мулоқотдан кейин Россия ва Украина «зудлик билан» музокаралар бошлашини маълум қилди
Жаҳон | 01:09
-
Ҳиндистонда Покистон фойдасига жосуслик қилишда гумонланган 9 киши ушланди
Жаҳон | 00:15
-
Олимлар жазирама ва сув тошқинларининг яширин хавфини аниқлади
Жаҳон | 23:51 / 19.05.2025
-
Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият | 23:26 / 19.05.2025
Мавзуга оид

20:24 / 19.05.2025
Тошкентда руҳий касал эркак ички ишлар ходимини пичоқлади

16:05 / 19.05.2025
Президент Тошкент метросини ТТЗгача олиб бориш режалари билан танишди

23:55 / 17.05.2025
Тошкентда бир қатор кўчалар вақтинча ёпилади

19:27 / 17.05.2025