Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг мажлисида Андижон вилоятидаги мактабгача таълим ташкилотларининг овқатлантириш ҳолати муҳокама қилинди.
Сенаторлар ўрганилган давлат боғчаларида соғлом овқатлантириш тегишли талабларга мувофиқ ташкил этилмаётгани аниқланган. Хусусан, Шаҳрихон тумани 52-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси эски экани, ошхона ташқи ва ички хоналари тўлиқ таъмирталаб, стол, стул ва бошқа жиҳозлар етишмаслиги айтилмоқда.
“Ошхона санитария-гигиена талабларига жавоб бермайди, тозалаш ишлари ўтказилмаган, болалар учун идиш-товоқлар етарли эмас”, – дейилади хабарда.
Шунингдек, таом тайёрлаш, озиқ-овқат маҳсулотларини сифатли қабул қилиш, сақлаш учун шароитлари ўрганилганда, Қўрғонтепа туманидаги 2-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида бракераж комиссияси томонидан маҳсулотлар қабул қилиб олинмаётгани ва шунинг натижасида сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари кирим қилингани аниқланган.
Бундан ташқари, муассасаларда таомномалар 10 кунлик ягона мавсумий таомнома асосида тузилмаган. Тузилган таомнома санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий бўлимлари билан келишилмаган ҳамда таомномаларга киритилган ўзгартиришлар юзасидан далолатнома расмийлаштирилмаган.
Мажлисда иштирок этган Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Нурмат Отабековнинг айтишича, бундай боғчаларда болаларга чириган маҳсулотлардан таом едиришаётган бўлиши ҳам мумкин.
“Сенатдан ташкил қилинган ишчи гуруҳ бориб кўрган МТТ ишлаши керак эмас. Уларнинг фаолиятини шу бугуннинг ўзидаёқ тўхтатиш керак. Олиб келинган маҳсулотлар нотўғри сақланиб, томир отиб юборса, турган жойида чириса, қайси бир ошпаз ўша чириган, униб кетган картошкани ташлаб юборади?!
Албатта, уни болаларга едиришади. Идиш-товоқлар етарли эмас, четлари синган. Демак, бу болаларнинг лаб-лунжини, тилларини кесиб олиш эҳтимоли бор ҳатто. Талабларга риоя этилмаган, фақат негатив. Менинг назаримда, айнан шу 4 та тумандаги мутасаддиларга нисбатан бироз қаттиқроқ чора кўрилиши керакки, токи бу бошқа бировларга бирмунча мактаб бўлсин”, –















