Май ойида сезилган инфляция даражаси 14 фоизни ташкил этди
Марказий банк сўровномасида иштирок этган респондентларнинг катта қисми дорилар ҳамда бензин ва ёқилғи нархи қимматлашганини кўпроқ сезган.
Марказий банк май ойи учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан сезилган инфляция даражаси ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.
Унга кўра, аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси 14 фоизни ташкил қилган. Ҳудудлар кесимида инфляциянинг энг юқори даражаси Тошкент шаҳри (17,4 фоиз) ва Андижон вилоятида (16,2 фоиз), энг паст даражаси эса Қорақалпоғистонда (10,2 фоиз) ва Хоразм вилоятида (11 фоиз) сезилган.
Сўровномада қатнашганларнинг катта қисми дорилар ҳамда бензин ва ёқилғи нархи юқори даражада ўсганини таъкидлаган.
Даромадлари 5 млн сўм ва ундан юқори бўлган аҳоли сезган инфляция даражаси республика бўйича ўртача кўрсаткичдан юқори даражада шаклланган. Хусусан, 15 млн сўмдан кўп даромад эгалари сезган инфляция 19,9 фоизни ташкил қилган. Даромади 2 млн сўмгача бўлган респондентларга эса инфляция нисбатан камроқ сезилган – 12,4 фоиз.
Тошкент шаҳрида 21 фоиз ва ундан юқори инфляция сезаётганлар улуши 36 фоизга, Андижон ва Қашқадарё вилоятларида эса 26 фоизга етган.
Аввалроқ, май ойида истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиш даражаси 10,6 фоизни ташкил этгани хабар қилинганди. Ўтган ойда сезилган ва расмий инфляция ўртасидаги фарқ 3,4 фоиз бўлган.
Тавсия этамиз
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?
Спорт | 12:20
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Синовлар сабаб ҳаёт қадрига етдим” – жигар циррозидан тузалган сўхлик ҳикояси
Жамият | 18:03
-
«Афросиёб» поездлари ҳаракати жадвалига ўзгаришлар киритилди
Жамият | 17:53
-
Астрономлар Ердан 120 ёруғлик йили узоқликдаги сайёрада ҳаёт белгисини топди
Жаҳон | 17:51
-
Башар Асад Суриядан қочиш вақтида ўзи билан махфий маълумотларни олиб кетган — Reuters
Жаҳон | 17:47
Мавзуга оид

19:31 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?

12:24 / 06.04.2025
Гўшт нархи ошиши: бунга қайси омиллар таъсир қиляпти?

17:09 / 05.04.2025
Марказий банк картадан пул ўтказмаларига қўйилган янги талабга изоҳ берди

16:36 / 29.03.2025