Жаҳон | 21:26 / 14.06.2024
7168
2 дақиқада ўқилади

НАТО бош котиби Путиннинг Украинадаги урушни тугатиш шартларини танқид қилди 

Йенс Столтенберг фикрича, Путин томонидан айтилган шартлар Россия Украинанинг янада кўпроқ ҳудудини назорат қилишни хоҳлаётганини кўрсатади. 

Фото: NATO News

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Россия президенти Владимир Путин томонидан илгари сурилган Украинада ўт очишни тўхтатиш ва тинчлик музокараларини бошлаш ҳақидаги шартларни танқид қилди. Бу ҳақда у НАТО мудофаа вазирлари йиғилишидан кейинги матбуот анжуманида маълум қилди. 

«Украина ўз ҳудудидан қўшинларини олиб чиқиб кетиши эмас, айнан Россия ўз қўшинларини босиб олинган Украина ҳудудларидан олиб чиқиб кетиши керак», деди Столтенберг. 

Унинг фикрича, Путин томонидан айтилган шартлар Россия Украинанинг янада кўпроқ ҳудудини назорат қилишни хоҳлаётганини кўрсатади. 

«Бу таклиф яхши ниятни англатмайди. Бу таклиф аслида Россия ўзининг ҳарбий мақсадларига эришмоқчи эканини, украиналиклар Россия ҳозиргача эгаллаб олган ердан сезиларли даражада кўпроқ ердан воз кечишини кутаётганини англатади», деди алянс бош котиби. 

Россия президенти Владимир Путин 14 июн куни Украинада ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва тинчлик музокараларини бошлаш шартларини айтиб ўтди. Унинг таклифига кўра, Украина Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожие вилоятлари ҳудудидан қўшинларини тўлиқ олиб чиқишни бошлаши, шунингдек, НАТО аъзоси бўлиш режаларидан воз кечганини расман эълон қилиши керак. 

Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Путиннинг шартларини «тажовузкорларнинг бир неча бор янграган стандарт иборалари» деб атади. 

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти