Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада қозоғистонлик мухолифатчи журналистга суиқасд қилинди
Айдос Содиқовнинг аҳволи оғир экани маълум қилинди. Киев шаҳри прокуратураси қасддан одам ўлдиришга суиқасд моддаси бўйича тергов жараёнини бошлади.
Украина пойтахти Киев шаҳрида қозоғистонлик журналист Айдос Содиқов ҳаётига суиқасд уюштирилди, унинг аҳволи оғир экани айтилмоқда.
Украина Бош прокуратураси жабрланувчининг қочқин мақомига эга экани ва рафиқаси билан Украинада яшаётгани ҳақида маълумот берди.
Қайд қилинишича, номаълум шахс автомобилда ўтирган Содиқовга қарата ўқ узган, шундан сўнг ғойиб бўлган. Унинг ёнида бўлган рафиқасига жароҳат етказилмаган. Содиқов оғир аҳволда шифохонага етказилган.
Киев шаҳри прокуратураси қасддан одам ўлдиришга суиқасд бўйича (Жиноят Кодексининг 15-моддаси 2-қисми, 115-моддаси 1-қисми) бўйича судгача тергов жараёнини бошлаган.
Айдос Содиқов бир неча бор Қозоғистон ҳукуматини танқид қилгани, шунингдек, 2022 йил январидаги намойишларни қўллаб-қувватлагани, шунингдек, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевни россияпарастликда айблаган кескин танқидлари билан танилган.
У 2014 йилда қочқин мақомини олган ва Украинага оиласи билан кўчиб ўтган.
Мавзуга оид
11:35 / 21.06.2026
Капотнядаги заводга зарба оқибатлари. Космосдан кўриниш
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
20:34 / 19.06.2026
Капотнядаги заводга Россия ракетаси тушгани маълум қилинди
18:17 / 19.06.2026