Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Воронежда хавфсизлик кучлари 45 нафар ўзбекистонлик меҳнат мигрантини ушлади
Улардан 12 нафарига маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Россиянинг Воронеж вилояти полицияси Воронеж шаҳридаги бир нечта қурилиш объектларида миграция қонунчилигига риоя қилинишини текшириш мақсадида рейд ўтказди.
45 Стрелковая дивизия кўчасида жойлашган объектда ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари қўлга олинган.
Полиция тақдим этган видеода бир қанча ишчи ерга ўтқазиб қўйилгани, милтиқ билан қуролланган ва юзи ниқобланган шахслар бошқа ишчилар гуруҳини саф тортган ҳолда олиб келаётгани кўринади. Полициячилардан бири уларга «на стулья присаживайтесь» (стулларга ўтиринг) дегани эшитилади. Ваҳоланки, бу жойда ҳеч қандай стул йўқлиги кўриниб турибди.
Полиция хабарида айтилишича, «Росгвардия жангчилари кўмагида 45 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган». Улардан 12 нафари ҳужжатларини текшириш учун полиция бўлимига олиб кетилган. Кейинчалик уларга нисбатан Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекснинг «Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан ноқонуний ишга жойлашиш» моддаси бўйича 12 та баённома тузилган. Шунингдек, иш берувчига нисбатан Воронеж ИИБ томонидан текширув тайинланган.
Мавзуга оид
21:16 / 24.06.2026
Россия пропагандаси Воронежга зарбани эътиборсиз қолдирди
16:13 / 22.06.2026
Украина Воронеждаги мудофаа заводига ҳужум қилди – фотолар
10:15 / 22.06.2026
Германияда ишлашни истовчилар учун янги дастурлар ишга туширилди
09:01 / 13.05.2026