Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский Украина бирлашган кучларига янги қўмондон тайинлади
2024 йил февралида тайинланган Юрий Содол ишдан олинди.
Украина президенти Володимир Зеленский мамлакат армиясининг бирлашган кучлари қўмондони Юрий Содолни ишдан бўшатганини маълум қилди. У 2024 йил 11 февралдан буён ушбу лавозимда ишлаб келаётган эди.
«Мен Украина Қуролли кучлари бирлашган кучлари қўмондони генерал-лейтенант Юрий Содолни бригада генерали Андрей Гнатов билан алмаштиришга қарор қилдим», деди Украина президенти кечки мурожаатида.
Зеленский истеъфо ва тайинлов сабабларига ойдинлик киритмади.
Андрей Викторович Гнатов - украиналик офицер, бригада генерали, штаб бошлиғи - Украина Қуролли Кучлари қуруқликдаги кучлари «Жануб» тезкор қўмондонлиги қўмондони ўринбосари (2022), собиқ штаб бошлиғи (2016-2018) ва 36-алоҳида денгиз пиёдалари гуруҳи қўмондони (2018-2021).
Мавзуга оид
16:47
Россия Киевга вайронкор зарбалар йўллади – суратлар
11:21
CSIS: Россия ҳар ой 30 мингдан ортиқ ҳарбийдан айрилмоқда
20:18 / 01.07.2026
Украина Россия Брянск областидан янги ҳужум бошлашига тайёрланмоқда
19:04 / 30.06.2026