Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Героиндан дезоморфингача – Тошкентда 2 тоннадан ортиқ гиёҳванд модда йўқ қилинди
Ўтказилган тадбирда суд жараёнида ашёвий далиллар сифатида ўтган қарийб 2 158,5 кг гиёҳванд модда махсус печларда ёқиб, кулга айлантирилди. Улар орасида энг кучли гиёҳванд моддалардан тортиб психотроп таблеткаларгача бор.
26-июн – Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни муносабати билан Тошент шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида махсус тадбир ўтказилди. Унда ноқонуний муомаладан мусодара қилинган гиёҳванд моддалар йўқ қилинди.
Тадбирда суд жараёнида ашёвий далиллар сифатида ўтган 2 158 кг 447,2 гр гиёҳванд модда махсус печларда ёқиб юборилди. Йўқ қилинган моддалар орасида героин, опий, гашиш, кўкнор бошоғи, марихуана ва каннабис ўсимлиги, тетрагидроканнабинол, кокаин, кодеин, трамадол, дезоморфин кабилар бор.
Шунингдек, махсус печларга 30 кгга яқин синтетик гиёҳванд воситалари, 28 990 туп кўкнор ва 13 388 туп каннабис ўсимлиги, 36 640 дона таблетка, 318 дона капсула, 39 дона ампула кўринишидаги психотроп моддалар ташланган.
Мавзуга оид
08:53 / 18.04.2026
Чегара ҳудудида қарийб 55 килограмм гиёҳванд модда мусодара қилинди
13:16 / 22.01.2026
Тошкентда “закладка” билан боғлиқ ҳолат: катта миқдорда гиёҳванд моддалар мусодара қилинди
11:56 / 25.12.2025
Тошкентда гиёҳванд моддалар савдоси учун ташкил этилган Telegram-бот фош этилди
11:58 / 17.12.2025