Ўзбекистон | 13:40 / 29.06.2024
8815
1 дақиқада ўқилади

Испания қурилиш секторига Ўзбекистондан ишчилар жалб қилиниши мумкин

Испания Қурувчилар миллий уюшмаси президенти мамлакатда 200 мингта давлат кўчмас мулк объектларини барпо этиш ҳамда ушбу биноларни қуриш учун 700 минг нафар ишчиларни жалб қилиш кўзда тутилганини маълум қилди.

Фото: Дунё

Ўзбекистон элчиси Фаррух Турсунов Испания Қурувчилар миллий уюшмаси президенти Педро Фернандес Ален билан музокара ўтказди.

"Дунё" хабарига кўра, унда Ўзбекистон ва Испания ўртасида ташқи меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва ушбу мамлакат қурилиш секторига фуқароларни ишга жалб қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Педро Фернандес Аленнинг айтишича, Ўзбекистон фуқаролари учун хорижий мамлакатларда хавфсиз ва тартибли меҳнат фаолиятини олиб бориш учун барча имкониятлар яратилганлиги ривожланаётган давлатларнинг ижобий кўрсатгичларидан бири ҳисобланади.

Қурувчилар миллий уюшмаси президенти Испанияда қурилиш соҳасида катта режалар борлигини, хусусан 200 мингта давлат кўчмас мулк объектларини барпо этиш ҳамда ушбу биноларни қуриш учун 700 минг нафар ишчиларни жалб қилиш кўзда тутилганини маълум қилди.

Музокаралар якунида ушбу йўналишда ҳамкорлик қилиш юзасидан келишувга эришилди.

Мавзуга оид