Беларус ШҲТнинг ўнинчи аъзоси бўлди
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг 4 июл кунги Остона саммитида Беларус расман ташкилот аъзолигига қабул қилинди. Шу тариқа, ШҲТ аъзолари сони ўнтага етди.
Саммит мезбони, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев беларуслик ҳамкасби Александр Лукашенкони табриклаб, Беларус ШХТ маконида хавфсизликни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшишига ишонч билдирди. “Аминманки, бугунги кун Беларус тарихида ёрқин саҳифа бўлиб қолади”, деди Тўқаев.
Лукашенко бу қарорни қўллаб-қувватлагани учун ташкилотнинг барча аъзоларига миннатдорчилик билдирди. У ўз сўзида Беларуснинг ШҲТга қабул қилинган йил мамлакат фашист босқинчилардан озод этилганининг 80 йиллигига тўғри келганига эътибор қаратди. “Бу беларус халқига ажойиб совға бўлди”, – деди у.
Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилотига 2001 йил 15 июнда Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон томонидан асос солинган. 2017 йил 9 июнда Ҳиндистон ва Покистон ташкилот аъзолигига қабул қилинган. 2022 йил 16 сентябрдаги Саммарқанд саммитида Эрон ШҲТга қўшилган, шу куни кузатувчи мақомидаги Беларусни тўлақонли аъзоликка қабул қилиш жараёни бошланган эди.
Ҳозирда Афғонистон ва Монголия ШҲТда кузатувчи давлатлар бўлиб қолмоқда. Яна 14 та давлат – Туркия, Озарбойжон, Арманистон, БАА, Саудия Арабистони, Қатар, Кувайт, Баҳрайн, Миср, Камбоджа, Малдив ороллари, Мянма, Непал ва Шри-Ланка ташкилотда мулоқот-ҳамкорлар статусига эга.
Мавзуга оид
11:10 / 09.10.2024
Беларусда мухолифатчиларга қарши янги йирик иш очилди
20:39 / 08.10.2024
Беларусда «давлат ҳокимиятини эгаллашга уринган» 22 нафар мухолифатчига жиноят иши қўзғатилди
10:50 / 05.10.2024
Суриштирув: БР украиналик болаларни ҳарбийлаштиришга алоқадор
21:50 / 04.10.2024