Цемент ишлаб чиқарувчилар арзон цемент сотаётган Андижондаги завод устидан шикоят қилди
Цемент ишлаб чиқарувчиларнинг Рақобат қўмитасига киритган арзномасига кўра, Булоқбоши туманидаги завод таннархдан паст нархларда цемент сотяпти, натижада қолган корхоналар банкротлик ёқасига келиб қоляпти. Шикоятга асосан бу ҳолатда демпинг аломатлари бор-йўқлиги кўриб чиқилмоқда. Қўмита раиси соҳадаги компаниялар вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди.
Рақобат қўмитаси раиси Халилилло Тўрахўжаев Фарғона вилоятида цемент ишлаб чиқариш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқот ўтказди.
Қўмита хабарига кўра, Андижон вилоятидаги “Shangfeng-bridge of friendship” МЧЖ томонидан ички бозорга таннархдан паст нархларда цемент реализация қилинаётгани ва бунинг оқибатида қолган корхоналар банкротлик ёқасига келиб қолаётгани юзасидан бошқа тадбиркорлик субъектлари томонидан қўмитага мурожаат келиб тушган.
Шунга асосан, бу ҳолатда демпинг аломатлари мавжудлигини комиссион тартибда кўриб чиқиш учун Рақобат қўмитаси томонидан компанияга сўров киритилган, лекин бу маълумотлар вақтида тақдим этилмагани сабабли айни вақтда МЧЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилган.
Очиқ мулоқотда Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида фаолият олиб борувчи 13 та цемент ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъекти вакиллари иштирок этди. Улар ўзларини қийнаб келаётган соҳадаги 5 та асосий муаммони кўтарди. Кўтарилган муаммолар юзасидан ҳолатни батафсил ўрганиб чиқиб, ҳукуматга аниқ асослантирилган таклифлар киритилиши тадбиркорларга тушунтирилди, дейилади расмий хабарда.
Мавзуга оид
16:39 / 27.11.2024
Рақобат қўмитаси букмекерлик хизматларини тарғиб қилувчи веб-сайтларни блоклади
11:05 / 21.11.2024
Қиммат сотилган дорилар туфайли истеъмолчиларга 7 млрд сўм қайтарилди
16:06 / 08.11.2024
“Биологик фаол қўшимчалар рекламаларида 328 та қонунга зид ҳолат аниқланди” – Рақобатқўм
14:25 / 29.10.2024