Жаҳон | 12:58 / 23.07.2024
997
2 дақиқада ўқилади

Камала Ҳаррисни президентликка номзод сифатида етарлича делегатлар қўлламоқда

Ҳаррис ўзини Байден ўрнига АҚШ президентлигига номзод сифатида кўрсатишни кафолатлади.

АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис Демократлар партиясидан президентликка номзод сифатида кўрсатилиши учун демократлардан етарлича қўлловга эга бўлмоқда.

ssociated Press маълумотига кўра, 2579 нафар делегат унга овоз беришга тайёр. Респондентларнинг ҳеч бири бошқа номзоднинг номини эътироф этмаган. Номзод бўлиши учун Ҳаррисга 1976 делегат овози етарли эди.

«Партиямиз номзоди бўлиш учун зарур бўлган катта кўмакни олганимдан фахрланаман… Мен номзодликни расман қабул қилишни интиқлик билан кутяпман», - деди Ҳаррис Делавэрдаги сайловолди штабидаги учрашувда.

У ноябр ойида бўлиб ўтадиган сайловларда Республикачилар партиясидан президентликка номзод Доналд Трампни мағлуб этиш учун Америка халқини бирлаштиришга яна бир марта ваъда берган. «У ва республикачилар мамлакатимиз келажаги ҳақида икки хил тасаввурга эга, чунки Трамп Қўшма Штатларни кўплаб америкалик ватандошларимиз тўлиқ эркинлик ва ҳуқуқларга эга бўлмаган даврга қайтармоқчи. Кейинги 106 кун ичида биз Америка халқига даъво қиламиз ва биз ғалаба қозонамиз», – деган Ҳаррис.

Демократлар Миллий қўмитаси раиси Жейми Ҳаррисоннинг айтишича, демократлар 7 августгача онлайн овоз бериш орқали президентликка номзодни танлайди.

Мавзуга оид