Жаҳон | 23:29 / 26.07.2024
7453
2 дақиқада ўқилади

Кремлдагилар Россияда туғилиш билан боғлиқ ҳолат ҳалокатли эканини таъкидлашди

Кремл иқтисодий силкинишлар ва уруш Россияда демографияга жиддий таъсир ўтказганини тан олмоқда. Туғилиш коэффициенти рекорд даражада паст —1,4.

Фото: Ямал Медиа

Бу эса миллатнинг келажаги учун ҳалокатли, деган Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков. «Биз дунёнинг энг катта давлатида яшаймиз. Бироқ йилдан йилга камаймоқдамиз», — деган Песков.

Россия яқин 75 йил ичида йилиги 300-600 минг кишига камайиб бораверади ҳамда XXI аср охирига келиб, охирги 135 йил ичида мамлакат аҳолиси энг паст даражага тушади, дея проноз қилмоқда БМТнинг иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича департаменти. БМТ демографларининг баҳолашларича, Россиянинг аҳолиси ҳозирги 145,2 млндан 2035 йилда 140 млнга, 2050 йилда 136,2 млнга, 2075 йилда эса 128,64 млнгача қисқаради .

2100 йилга бориб Россия аҳолиси базавий сценарийда 126,43 млн кишигача тугади, бу эса 1965 йилдан буён энг паст кўрсаткич бўлади.

Россия президенти Владимир Путиннинг ўрта асрлардаги каби 8 тадан фарзанд дунёга келтириш ҳақидаги чақириқларига қарамасдан, БМТ прогнозига кўра, Россияда яқин йилларда туғилиш даражаси камайяпти: агар 2023 йилда 1,297 млн чақалоқ дунёга келган бўлса, 2030 йилга бориб бу кўрсаткич 1,186 млнгача тушади. Натижада Россия яқин 50 йил ичида аҳолининг табиий камайиши ҳисобига йилига 500-700 минг аҳолисидан айрила бошлайди ва фақат 2080-90 йилларга бориб бу суръатлар йилига 300-400 минг кишигача пасаяди. Аҳвол бу тарзда давом этадиган бўлса, 2100 йилга бориб ўлим даражасининг туғилиш даражасидан ортиқлиги натижасида мамлакат 40 млн аҳолисидан айрилиши мумкин.

Мавзуга оид