Иқтисодиёт | 07:55 / 26.07.2024
10716
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 5 млн сўмга етди 

Январ–июн ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 5 миллион 92 минг сўмга етган. Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида ўртача маош энг пастлигича қолмоқда.

Фото: Kun.uz

Жорий йил январ–июн ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 5 миллион 92 минг сўмга етган. Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврида 4 миллион 337 минг сўм бўлган.

Статистика агентлиги хабарига кўра, ярим йил мобайнида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида (8,4 миллион сўм), Навоий (6,6 миллион сўм), Тошкент (4,9 миллион сўм), Андижон (4,4 миллион сўм) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (4,2 миллион сўм) кузатилди.

Олти ой давомида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳрида (20,2 фоиз), Самарқанд (18,2 фоиз), Андижон (17,6 фоиз), Фарғона (16,8 фоиз) ҳамда Навоий (16,2 фоиз) вилоятларида кузатилган.

Ўртача ойлик иш ҳақлари иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:

  • банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти — 14,4 миллион сўм;
  • ахборот ва алоқа — 12,4 миллион сўм;
  • ташиш ва сақлаш — 7,7 миллион сўм;
  • саноат — 6,2 миллион сўм;
  • савдо — 5,9 миллион сўм;
  • қурилиш — 5,4 миллион сўм;
  • яшаш ва овқатланиш хизматлари — 4,6 миллион сўм;
  • таълим — 3,5 миллион сўм;
  • соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш — 3,3 миллион сўм.

Мавзуга оид