АҲА ЕИ чегараларида мигрантлар ҳуқуқлари бузилишидан хавотирда
Европа Иттифоқининг асосий ҳуқуқлар агентлигига кўра, ЕИ Евроиттифоқ чегараларида мигрантлар ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатлари бўйича самарали текширувлар олиб бормаяпти.
Мигрантлар ва қочқинлар ҳуқуқларининг бузилиши кўпинча Европа Иттифоқи ташқи чегараларида содир бўлади. Шу билан бирга, Европа Иттифоқи ҳукуматлари бундай қонунбузарликларга қарши курашиш ёки уларни текшириш учун етарлича ҳаракат қилмаяпти. Бу хулосалар Европа Иттифоқининг асосий ҳуқуқлар бўйича агентлиги (АҲА) 30 июл, сешанба куни эълон қилган ҳисоботда келтирилган.
Европа Иттифоқи чегараларида муҳожирларга нисбатан ёмон муносабатда бўлингани ҳақидаги кўплаб хабарлар ишончли бўлиб кўринса-да, бундай ҳодисалар кўпинча ўрганилмайди. Агар жиноий тергов бошланган бўлса, улар судгача бўлган босқичда тугатилади, дейилади АҲА пресс-релизида.
Венгрия, Греция ва Хорватиядаги вазият
Ҳисобот муаллифлари айниқса Болқон ва Ўрта Ер денгизи минтақаларидаги вазиятни диққат билан ўрганиб чиқяпти. Уларнинг баҳоларига кўра, Венгрия, Греция ва Хорватия, хусусан, «чегараларни бошқариш даврида» нотўғри муносабатда бўлиш (мигрантлар билан) ёки уларнинг ўлими ҳолатлари бўйича самарали тергов ўтказмаган.
Ҳисоботда айтилишича, ушбу мамлакатлар расмийлари томонидан нотўғри тергов амалиётига мисоллар жабрланувчилар ва гувоҳларни топиш, уларни эшитиш бўйича саъй-ҳаракатларнинг етарли эмаслиги, адвокатларнинг ишига тўсқинлик қилиш ва чегара кузатуви видеоси каби муҳим далилларга эга бўлмасликдир.
Шу билан бирга, чегарачилар муҳожирлар ҳуқуқларини бузганликлари учун фақат истисно ҳолларда жазоланади, дея таъкидлайди АҲА.
«Тергов қилинаётган ишларнинг сони ва тури, шунингдек, бундай тергов натижалари ҳақида ошкораликни ошириш зарур. Бу ишга жиддий ёндашилаётгани ҳақидаги фикрни кучайтиради», - дея таъкидлайди муаллифлар.
АҲАнинг ўзи нима?
Асосий ҳуқуқлар бўйича Европа Иттифоқи агентлиги ЕИ мустақил органи бўлиб, Евроиттифоқ ва унга аъзо давлатларга асосий ҳуқуқлар масалалари бўйича Европа Иттифоқи қонунчилигини амалга оширишда ёрдам ва эксперт маслаҳатларини кўрсатиш учун ташкил этилган. Агентликнинг мақсади муайян чораларни кўриш ёки ўз фаолияти йўналишларини шакллантиришда ЕИда асосий ҳуқуқларга тўлиқ ҳурмат кўрсатишга ёрдам беришдир.
Мавзуга оид
16:03 / 20.12.2024
ЕИнинг 15 та давлати сурияликларнинг бошпана сўровини кўриб чиқмаяпти
13:52 / 19.12.2024
ЕИ суди Дерипаска ва икки банкни санкциялар остида қолдирди
15:20 / 18.12.2024
ЕИ Суриядаги дипломатик ваколатхонасини қайта очишга тайёр
16:06 / 17.12.2024