Фарғонада 4 пиёданинг умрига зомин бўлган ҳайдовчи 9 йилга қамалди
Данғара туманида укасига тегишли Cobalt машинасини ярим тунда маст ҳолда бошқарган 26 ёшли ҳайдовчи йўл четида кетаётган 6 пиёдани уриб юборган. ЙТҲ оқибатида 4 йигит вафот этган. Улар 20-21 ёшда бўлган. Йигитларнинг яқинлари судда моддий ва маънавий зарардан воз кечиб, ҳайдовчига энг оғир жазо тайинлашни сўраган.

Фото: Видеодан кадр
Данғара туманида йўл четида кетаётган пиёдаларни уриб юбориш оқибатида 4 кишининг умрига зомин бўлган ҳайдовчи жиноий жавобгарликка тортилди. Kun.uz суд ҳукми билан танишди.
Суд ҳужжатида келтирилишича, 1998 йилда туғилган Ш.В. 2024 йилнинг 20 феврал куни соат 23:30 ларда укасига тегишли бўлган Cobalt машинасини маст ҳолатда бошқариб чиққан. У машинани “Қўқон-Мулкобод-Гулбоғ-Пунган” автомобил йўлининг Данғара туманидан ўтган қисмида бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотган ҳамда йўлнинг ўнг четида ҳаракатланиб кетаётган 6 нафар пиёдани уриб юборган. Сўнгра жабрланганларга ёрдам кўрсатиш чораларини кўрмасдан, ҳодиса жойидан қочиб кетган.
ЙТҲ оқибатида 4 нафар фуқаро – Ў.И., К.И., Д.И. ва Ў.Ё. ҳодиса жойида вафот этган. Улар 20-21 ёшли йигитлар бўлган. Шунингдек, Ш.Ж. ўртача оғирликда ҳамда А.О. енгил тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ўтказилган судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, ҳайдовчи Ш.В.нинг пешоби таркибида этил спирти ва кучли таъсир қилувчи тропикамид дори воситаси мавжудлиги аниқланган.
Ш.В. судда айбига тўлиқ иқрорлик билдирган.
“Укамнинг номида бўлган Сobalt машинасида Тошкент шаҳрига йўловчи ташиш билан шуғулланиб келаман. 2024 йил 20 феврал куни соат 16:00 ёки 17:00 ларда Тошкент шаҳридан 4 нафар йўловчини Данғара туманига олиб келиб, манзилларига ташлаб қўйдим. Кун кеч бўлиб қолгани боис овқатланиш учун “Камрон” номли ошхонага бордим. Йўлда овқатланиш вақтида ичиш учун ароқ сотиб олдим. Овқатланиш давомида унинг маълум миқдорини ичдим. Ўша ерда бироз ухлаб, ўзимга келганимда анча вақт ўтиб қолганини кўрдим.
Машинамни бошқариб, Урганжи қишлоғи томонга кета бошладим. Йўл икки томонлама ҳаракатланиш учун мўлжалланган эди. Машинани бошқариб кетаётиб чарчоқ ва мастликдан ухлаб қолибман. Бошим “лабавой”га урилганида уйғониб кетдим. Аввалига велосипедчини уриб юбордим деб ўйладим. Шу вақтда машинам йўл четидаги теракка бориб урилди. Тўхтаганидан сўнг машинадан тушиб, ҳолатни кўрдим ва қўрқиб, у ердан кетиб қолдим. Ўзимга келганимда Тумор маҳалласи ҳудудидаги дала ер майдонида, ариқ ичида ётган эканман.
Марҳумларнинг яқинларидан ва жабрланувчилардан кечирим сўрайман, уларга етказилган моддий зарарларни кейинчалик қоплаб бераман”, деган ҳайдовчи ўз кўрсатмасида.
Вафот этган йигитларнинг қонуний вакиллари дафн маросими ва бошқа харажатларни ўз ҳисобларидан амалга оширганини, моддий ва маънавий зарардан воз кечишларини айтиб, суддан ҳайдовчига қонунда назарда тутилган энг оғир жазони тайинлашни сўраган.
Суд ҳукми билан ҳайдовчи Ш.В. Жиноят кодексининг 117-моддаси 3-қисми “а” банди (хавф остида қолдириш одамлар ўлимига сабаб бўлиши) ва 266-моддаси 3-қисми “а” бандида (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлиши) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган. Унга 3 йил барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазо манзил-колонияларда ўташ белгиланган.
Тавсия этамиз
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Камералар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайдиган бўлди
Ўзбекистон | 16:46 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Наманганда бир суткада 2 мингдан ортиқ йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди
Жамият | 20:16
-
Patriot ва HIMARS учун ракеталарни Европада ишлаб чиқариш бошланади
Жаҳон | 20:14
-
Ҳиндистонда юз берган ёнғин оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 19:31
-
«Чўксанг каттароқ денгизда чўк». Гулернинг онаси, Мадриддаги саргузаштлари ва зилзиладан омон қолган мухлиси ҳақидаги ҳикояси
Спорт | 19:12
Мавзуга оид

18:04 / 16.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди

16:46 / 16.05.2025
Камералар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайдиган бўлди

14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

09:41 / 16.05.2025