Ўзбекистон иқтисодиёти ҳажми 100 млрд доллардан ошган — тадқиқот
Ўзбекистоннинг 2023 йилги ялпи ички маҳсулоти ҳажми қайта баҳолашдан кейин 12 фоизга ошиб, 101 млрд долларни ташкил этди. Номинал ЯИМнинг 10,7 млрд долларга ошиши қайта баҳолашда яширин иқтисодиёт ҳам инобатга олингани билан боғлиқ.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистон Статистика агентлиги, Жаҳон банки миссияси билан биргаликда, яширин иқтисодиётни ҳам инобатга олган ҳолда, мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажмини қайта баҳолашдан ўтказди.
Агентлик 2023 йил якунлари бўйича Ўзбекистон ЯИМ 90,8 млрд долларни ташкил этганини билдирган эди. Норасмий ва яширин иқтисодиётни ҳам қўшган ҳолда амалга оширилган қайта баҳолаш натижаларига кўра, бу кўрсаткич 10,7 млрд долларга ошиб, 101,6 млрд долларни ташкил этган.
Тадқиқот натижалари 31 июл куни Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказидаги анжуманда маълум қилинди.
Тадбирда қатнашган Халқаро валюта жамғармасининг реал сектор статистикаси бўйича мутахассиси Леван Гогоберишвилига кўра, норасмий иқтисодиётни ҳисобга олган ҳолда миллий ҳисобларни қайта кўриб чиқиш – статистик маълумотларнинг тўлиқлигини таъминлаш ва иқтисодиётнинг ҳолати ҳақида аниқроқ тасаввурга эга бўлиш имконини беради.
Гогоберишвилининг айтишича, Ўзбекистоннинг миллий статистик кўрсаткичлари бўйича 2019 йилда ўтказилган қайта кўриб чиқиш натижасида асосий ўзгаришлар қишлоқ хўжалиги маълумотларига тегишли бўлган. 2024 йилдаги қайта кўриб чиқиш давомида эса рақамлардаги асосий ўзгаришлар қурилиш, меҳмонхоналар ва ресторанлар, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқаларда қайд этилган.
ХВЖ вакилига кўра, қайта баҳолаш натижасида номинал ЯИМ даражаси тахминан 10-12 фоизга ошади. Шу билан бирга, реал ЯИМ ўсиш суръатининг максимал ўзгариши тахминан 0,8 фоиз пунктгача бўлади.
Қайта баҳолаш қандай ўтказилган?
Норасмий ва яширин иқтисодиётни баҳолаш танланма статистик кузатувлар ва маъмурий маълумотлар асосида амалга оширилган.
Тадқиқот республика бўйича 14 та ҳудудда олиб борилган. Хусусан, 2023 йилнинг июл-август ойларида Халқаро валюта жамғармаси техник кўмак миссияси жалб этилиб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жами 165 та туман бўйича 7 мингдан зиёд уй хўжаликларининг яшаш ва овқатланиш, транспорт, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа хизматларига харажатлари сўровнома асосида ўрганилган.
Йиғилган маълумотлар асосида норасмий ва яширин иқтисодиётнинг ҳажми ва унинг ЯИМга таъсири соҳалар ва ҳудудлар бўйича 2017-2023 йиллар учун баҳоланган.
Амалга оширилган ҳисоб-китоблар натижасида, 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг номинал ЯИМ ҳажми 125,6 триллион сўм (10,7 миллиард доллар)га ошиб, 1 квадриллион 192,2 триллион сўм (101,6 миллиард доллар)ни ташкил этган.
Тадқиқот натижалари бўйича батафсил маълумот 6 август куни АОКАда ўтадиган матбуот анжуманида эълон қилинади.
Миллий статистик кўрсаткичларнинг навбатдаги умумий қайта кўриб чиқилиши 2029 йилга мўлжал қилинган.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Жуда афсусдамиз – Европа етакчилари Истанбулда ўтган Россия-Украина музокараларига изоҳ берди
Жаҳон | 20:58
-
АҚШ мигрантлар учун Америка фуқаролигини берадиган реалити-шоу ўтказади
Жаҳон | 20:37
-
Саида Мирзиёева АҚШ Сенати аъзолари ва бизнес вакиллари билан учрашди
Ўзбекистон | 20:35
-
Қирол Чарлз III Пол Маккартнидан камбағалроқ экани аниқланди
Жаҳон | 20:13
Мавзуга оид

15:42 / 12.05.2025
Ўзбекистонда энг кўп қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани айтилди

13:51 / 12.05.2025
Ўзбекистонга илк бор бир ойда 1 млндан зиёд хорижий сайёҳ келди

12:51 / 06.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

10:45 / 01.05.2025