Россия: АҚШ билан стратегик барқарорлик бўйича мулоқотни бошлаш учун ҳеч қандай шартни кўрмаяпмиз
Москва ҳозирги босқичда Вашингтоннинг мулоқотга ҳақиқий қизиқишини кўрмаяпти, деди Мария Захарова.
Ҳозирги босқичда Москва Вашингтоннинг стратегик барқарорлик ва қуролларни назорат қилиш бўйича мулоқотдан ҳақиқий манфаатдорлигини ҳамда уни бошлаш учун зарур шарт-шароитларни кўрмаяпти. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова изоҳида айтилади.
АҚШ давлат котиби ўринбосари Мэллори Стюартнинг Россия қурол назорати бўйича мулоқотни қайта тиклашни Украинани қўллаб-қувватлашни тўхтатиш билан боғлаши ҳақидаги баёнотига изоҳ бериш сўровига жавобан дипломат Америка томонининг Россия позицияси бўйича талқини ўта содда кўринишини айтди.
«Стюарт қуролларни назорат қилиш тизимининг қулаши учун жавобгарликни Россияга юклашга ҳаракат қилди. АҚШнинг РҚҲ шартномаси ва ЎКМРШдан чиқиши ҳақида эслатилганда, у дарҳол «пластинкани ўзгартирди» - гўёки, бундай айбловлар бизни ҳеч қаёққа олиб бормайди ва уларни четга суриб қўйган маъқул», деди Захарова.
Дипломатнинг эслатишича, Очиқ осмон шартномасидан чиққанлик ва ЯСККТни ратификация қилишдан бош тортганлик учун «АҚШ ҳам жавобгардир».
Бундан ташқари, Вашингтон ва унинг НАТО бўйича иттифоқчилари Россиянинг асосий хавфсизлик манфаатларига зарар етказадиган постсовет маконини ҳарбий ва сиёсий жиҳатдан ривожлантиришга интилишди ва уларга қаршилик кўрсатилгач, Россия Федерациясининг жанг майдонидаги «стратегик мағлубияти» учун гибрид уруш бошладилар, деб таъкидлади расмий вакил.
Бундай ҳаракатлар, Захарованинг фикрича, ядровий кучлар ўртасида тўғридан тўғри тўқнашувга олиб келиши мумкин. «Ва бундай шароитда Стюарт Россия томони қурол назорати бўйича мулоқотни умумий салбий ҳарбий-сиёсий контекстдан, муносабатларнинг тушкун ҳолатидан «бўлиб олишга» тайёр эмаслигидан шикоят қилади. Бу позиция бизга иккиюзламачилик ёки абсурд кўринади», — деди Мария Захарова.
Дипломатнинг эслатишича, АҚШ билан стратегик барқарорлик ва қурол-яроғ назорати бўйича мулоқот учун асос Вашингтон Россия Федерациясининг миллий хавфсизлигига путур етказиш бўйича ҳозирги «ақлдан озган йўл»дан (сўзда эмас, амалда) бош тортгандан кейингина пайдо бўлиши мумкин.
Шу билан бирга, ушбу мавзулар бўйича ҳар қандай фаразий мунозаралар фақат кенг қамровли бўлиши мумкин, бунда асосий эътибор хавфсизликнинг асосий муаммолари, масалан, НАТОнинг Шарққа агрессив экспансиясини бартараф этишга қаратилиши лозим, дея тушунтирди дипломат.
«Ҳозирги босқичда биз Вашингтоннинг мулоқотга ҳақиқий қизиқишини, шунингдек, уни бошлаш учун зарур шарт-шароитларни кўрмаяпмиз», деб таъкидлади Мария Захарова.
Мавзуга оид
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
21:00 / 12.11.2024
Россияда мигрантлар учун уй-жой ижараси қоидалари кучайтирилади
18:09 / 12.11.2024