Россияликлар Uzbekistan Airways рейсларида ўғрилар пайдо бўлгани ҳақида шикоят қилди
Тунги рейсларда хитойликлар йўловчиларнинг пулларини ўғирлаётгани таъкидланмоқда.

Фото: Leonid Faerberg / Global Look Press
Uzbekistan Airways авиакомпанияси рейслари орқали Осиёга парвоз қилган ўнлаб россияликлар пул ўғрилари қурбони бўлганидан шикоят қилишди. Бу ҳақда «Авиаторщина» хабар берди.
Қайд қилинишича, Бали оролига учган самолётнинг камида 5 нафар йўловчиси 2 мингдан 5 минггача АҚШ долларини ўғирлатганини айтган. Жабрланувчиларнинг тахмин қилишича, жиноятчилар назорат ходимлари билан тил бириктирмоқда: гўё улар аввал эҳтимолий жабрланувчини ва пулларнинг қаерда турганини аниқлайди. Сўнгра катта миқдорда пул бўлган сумкаларни атайлаб очади. Тошкент орқали Куала-Лумпурга йўл олган россияликларда ҳам шунга ўхшаш ҳолатлар кузатилган.
Ушбу рейсда жабрланганлардан бирининг айтишича, самолётда пулларнинг қаерда турганини олдиндан аниқ билган бир нечта «ўғрилар» бўлган. Улар узоқ парвоз пайтида «қурбонлар» ухлаб қолишини кутади, сўнгра эҳтиёткорлик билан керакли жавон олдига бориб, рюкзаклар ва сумкаларни очиб, пулларни олишади ва ўрнига бирор нарса қўйиб қўйишади, шунда жабрланувчи пули йўқолганини дарҳол англамайди. Жабрланувчи эркак билан боғлиқ ҳолатда ўғрилар доллар ўрнига ўзбек сўмини қўйишган.
Uzbekistan Airways вакилининг «Авиаторщина»га маълум қилишича, 20 июл куни авиакомпанияга бу ҳақда биринчи ариза келиб тушган. Орадан бир ҳафта ўтиб, ўғрилардан бири ушланган. Тошкент — Бали рейсида учаётган россиялик ўзининг сумкасига кимдир қўл узатаётганини кўриб қолган. Шунда ўғри ҳам чўчиб, пулни жавонга отиб юборган. Россиялик сайёҳ шошаётгани ва пулини йўқотмагани боис ариза ёзмагани айтилмоқда.
Uzbekistan Airways вакилининг аниқлик киритишича, шунга ўхшаш ишларни Хитойнинг Ҳэнан провинциясида яшовчилар содир этмоқда. Улар кўпинча шундай йўллар билан «бойлик орттириш» мақсадида халқаро рейсларда багажсиз учади. Таъкидланишича, уларнинг ўғирликларга алоқадорлигини ҳали исботлашнинг имкони бўлмаган - буни амалга ошириш жуда қийин (фақат жиноят устида қўлга олинсагина мумкин).
Авиакомпания аллақачон бунга қарши чоралар кўрганини маълум қилган.
«Бу воқеалардан кейин биз стюардессаларимизни огоҳлантирдик. Биз аллақачон ҳушёрлик билан кузатиб боряпмиз ва рейсларимизда багажсиз учаётган хитойликларни аниқлаяпмиз. Улар гуруҳ бўлиб учганида, салон бўйлаб турли жойларда ўтиришади, биз уларнинг қандай «ишлашини» тахминан тушунамиз», деб тушунтириш берган авиакомпания вакили.
Унинг сўзларига кўра, аслида бу халқаро муаммо бўлиб, ҳодисалар фақат битта авиакомпанияда юз бермаяпти.
«Улар оммавий тарзда Истанбул, Ҳонконг ва бошқа шаҳарларга саёҳат қилишади. Бу нафақат бизда, балки, масалан, Turkish Airlines рейсларида ҳам содир бўлади. Афтидан, навбат бизга етиб, тунги рейсларимизда «тирикчилик қила бошлашди», деб авиакомпания вакили сўзларини келтирмоқда манба.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон университетларига Британиядан профессор-ўқитувчилар жалб қилинади
Ўзбекистон | 13:39
-
Дронлар ва замонавий қуроллар – мудофаа соҳасидаги инновацион технологиялар фестивалидан фоторепортаж
Ўзбекистон | 12:36
-
Россияда Брянск ва Курскда кўприклар қулаши теракт деб тан олинди
Жаҳон | 12:20
-
Тошкентда L9 ҳайдовчиси тез ёрдам машинасига йўл бермади. Фаоллар унга кўрилган чорани енгил деб баҳолашмоқда
Ўзбекистон | 12:16
Мавзуга оид

12:05
Ўзбекистон Россиядан туристлар оқимини оширади

13:44 / 30.05.2025
Йилнинг биринчи чорагида салкам 1 млрд долларлик туризм хизматлари кўрсатилди

15:01 / 28.05.2025
Таниқли журналист ва блогер Ўзбекистоннинг Кувайтдаги туризм элчиси этиб тайинланди

17:13 / 27.05.2025