Ўзбекистон | 19:37 / 05.08.2024
14054
13 дақиқада ўқилади

“Саидазиз Медгородок” суди: 5 киши жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтайди

Саидазиз Саидалиев ва яна 28 кишига нисбатан суд ҳукми ўқилди: 23 нафар судланувчи 5 йилдан 20 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум қилинди. Судланганлардан иккитасига ахлоқ тузатиш ишлари, учтасига озодликни чеклаш билан боғлиқ жазо тайинланди. Бир киши содир этилган жиноятнинг жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли эса жазодан озод қилинган.

Бугун Саидазиз Саидалиев ва бошқаларга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.

Суд ҳукмига “Саидазиз медгородок” номи билан танилган Саидазиз Саидалиев товламачилик, фирибгарлик, жиноий уюшма ташкил этиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, безорилик, пора беришда иштирок этиш каби жиноятларни содир қилган деб топилди. У 20 йилга озодликдан маҳрум этилди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланди.

Суд ҳукмига кўра, қолган судланувчиларга қуйидагича жазо тайинланган:

  • М.Мирхўжаев – (1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари ва 277-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташлик белгиланди;
  • Ш.Самиев – (1980 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари ва 277-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланди;
  • А.Акрамов – (1991 йилда Фарғона вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланди;
  • И.Сотволдиев – (1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланди;
  • Ф.Алимов – (1988 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташлик белгиланди;
  • Р.Бобоназаров – (1995 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташлик белгиланди;
  • Л.Шомуродов – (1995 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари ва 277-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланди;
  • Н.Тўлаганов – (1988 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 90 750 000 сўм миқдорида жарима ва иш ҳақининг 10 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 6 ой 20 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди;
  • Ш.Қуватов – (1991 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандларида ва 277-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 14 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланди;
  • Ғ.Ўринбоев – (1980 йилда Фарғона вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисми “а”, “г” бандлари, 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 25,168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 227-моддаси 1-қисми, 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланди;
  • У.Маҳмудов – (1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланди;
  • А.Нурматов – (1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 241-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, содир этилган жиноятнинг жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли жазодан озод қилинди;
  • Б.Эркинов – (1992 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташлик белгиланди;
  • А.Йўлдошев – (1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, в” бандлари ва 277-моддаси 2-қисми “б”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташлик белгиланди;
  • С.Усмонов – (1994 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланди;
  • Д.Умирзоқов – (1988 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 8 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланди;
  • Т.Абдумаликов – (1993 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 241-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 132 000 000 сўм миқдорида жарима ва 2 йил 5 ой 13 кун муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди;
  • Д.Бадалов – (1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланди;
  • У.Рахимов – (1979 йилда Тошкент вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисми “а”, “г” бандлари, 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари, 227-моддаси 1-қисми, 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланди;
  • Д.Хошаков – (1994 йилда Тошкент вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланди;
  • З.Қаюмов – (1981 йилда Бухоро вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 241-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 2 йил 3 кун муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди;
  • Б.Мўминов – (1995 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланди;
  • Д.Юнусов – (1992 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а”, “в” бандлари ва 28,211-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланди;
  • Д.Султонов – (1993 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 5 йил 6 ой 29 кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланди;
  • Б.Самадов – (1986 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган) ва Х. Рискиев (1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланди;
  • Б.Раҳмонов – (1997 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 105 105 000 сўм миқдорида жарима ва иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 8 ой 27 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди;
  • Ё.Сотиволдиев – (1984 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 2 йил 4 ой 25 кун муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Бундан ташқари, 16 нафар судланувчидан жабрланувчиларга етказилган моддий зарар ундирилиши, Саидазиз Саидалиев томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ҳисобига орттирилган мол-мулклар тегишли тартибда жиноят оқибатида етказилган моддий зарарларни қоплашга қаратилиши белгиланган.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest"да глобал иқтисодий трендлар муҳокамасига бағишланган Илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

“Uzbekinvest"да глобал иқтисодий трендлар муҳокамасига бағишланган Илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

“Uzbekinvest"да глобал иқтисодий трендлар муҳокамасига бағишланган Илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани