Жаҳон | 22:39 / 07.08.2024
9034
2 дақиқада ўқилади

Starliner астронавтлари қачон қайтиши номаълумлигича қолмоқда. Уларнинг космосга учганига 60 кундан ошди

ОАВда тарқалган хабарларда кўра, NASA 61 ёшли Уилмор ва 58 ёшли Уилямсни SpaceX кемасида қайтариш имкониятини кўриб чиқаётган бўлиши мумкин.

Фото: NASA

Boeing компаниясининг биринчи бошқариладиган Starliner космик кемасида Халқаро космик станцияга учган астронавтлар Бутч Уилмор ва Суни Уилямс 63 кундан буён — режадагидан бир ҳафтадан кўпроқ космосда қолмоқда. Уларнинг қачон қайтиши ҳозирча номаълум.

CNN’нинг ёзишича, NASA Starliner экипажини Халқаро космик станциядан қайтариш бўйича «парвозга тайёргарликни текширишни» ҳали бошламаган. Агентлик 26 июль куни ушбу жараён август ойининг илк кунларида амалга оширилишини маълум қилганди.

Аммо Boeing ва NASA жамоаси ҳамон астронавтларни қайтариш санаси устида иш олиб бормоқда. Расмийлар синов маълумотларини баҳолаб, Starliner капсуласининг биринчи босқич парвозида муаммо туғдирган гелийнинг оқиб кетиши билан боғлиқ муаммони таҳлил қиляпти.

ОАВда тарқалган хабарларда кўра, космик агентлик 61 ёшли Уилмор ва 58 ёшли Уилямсни SpaceX кемасида қайтариш имкониятини кўриб чиқаётган бўлиши мумкин.

NASA’да кутилмаган вазиятлар учун доим ушбу сценарий бўлган, аммо асосий мақсад — икки астронавтни Starliner’да уйига қайтариш. Boeing’нинг таъкидлашича, космик кема астронавтлар учун хавфсиз.

Бироқ 6 июль куни космик агентлик SpaceX’нинг Crew-9 миссиясини учириш кечиктирилганини маълум қилди — тўрт нафар астронавт билан учиши керак бўлган миссия Халқаро космик станциясида Crew-8 ни алмаштириши керак эди.

Эслатиб ўтамиз, Starliner’ни учиришга биринчи уриниш 6 май куни, иккинчиси 1 июнь куни бўлиб ўтганди. Иккаласи ҳам техник носозликлар туфайли бекор қилинган. Starliner космик кемаси 2014 йилдан бери давлат-хусусий шериклик доирасида NASA билан шартнома асосида Boeing томонидан ишлаб чиқилган. 

Мавзуга оид