Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Signal мессенжерини блоклаш бошланди
Мессенжерга VPN’сиз ёки блоклашни айланиб ўтиш режимини ёқмасдан кириб бўлмаяпти.
Россияда Signal мессенжери фойдаланувчилари сервис ишида узилишлар кузатилаётганидан шикоят қилди. «Сирена» ўқувчиларининг айтишича, Signal’га киришдаги муаммолар 9 август тонгидан бошланган.
Мессенжерга VPN’сиз ёки блоклашни айланиб ўтиш режимини ёқмасдан туриб кириб бўлмаяпти. «Важние истории» интернет нашрининг ёзишича, Россияда сервисни блоклаш бошланган.
Интернет ҳимояси жамияти директори ва Telegram’даги «ЗаТелеком» канали муаллифи Михаил Климарёв Россия Федерацияси ҳукумати Signal’ни блоклашни бошлаган бўлиши мумкинлигини айтди. Ундаги маълумотларга кўра, блоклаш ишлари 8 августдаёқ бошланган.
Россияда мессенжер блоклангани ҳақида расмий маълумот берилгани йўқ.
Signal — энг хавфсиз мессенжерлардан бири ҳисобланади. Сервис қўнғироқлар, хабар ва маълумотлар алмашинувида ишончли шифрлашдан фойдаланади, бу эса уларнинг уяли алоқа операторлари ва махсус хизматлар томонидан тутиб қолинишига йўл қўймайди. Бундан ташқари, мессенжер бошқа сервислардан фарқли равишда фойдаланувчилар ҳақида минимум маълумотларни олади ва ўзида сақлайди.
Охирги ҳафта Россияда YouTube’га киришда муаммолар кузатилмоқда. Ушбу узилишлар сабаб Россияда бир сутка ичида «ВК Видео» иловасини юклаб олиш 250 минг мартагача ошган.
Аввалроқ Россияда YouTube видеохостинги муқобили сифатида ишлаб чиқилган «Платформа» мамлакатда Google сервислари блокланиши бошлангач ишламай қолгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
14:54 / 29.05.2026
Эронликлар узоқ шатдаундан кейин интернетга киришди. Буни улар қандай қарши олишди?
19:25 / 20.05.2026
Фейк хабарларга чек қўйиш: YouTube жиддий янгиланишни тайёрламоқда
18:08 / 12.03.2026
YouTube сиёсатчилар ва журналистларни дипфейклардан ҳимоя қилишни бошлайди
22:58 / 10.02.2026