Иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдори оширилади — президент фармони
1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар 15 фоизга оширилади. 1 октябрдан эътиборан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг маоши 10 фоизга, ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг маоши эса 15 фоизга кўтарилади.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистон президенти “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида” фармон имзолади.
2024 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилади. Бунда:
- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 428 000 сўм;
- ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 834 000 сўм;
- ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм этиб белгиланади.
2024 йил 1 октябрдан бошлаб:
- бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори 15 фоизга,
- бюджет ташкилотлари бошқа ходимларининг иш ҳақи миқдори 10 фоизга оширилади;
- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;
- базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланади.
Тавсия этамиз
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?
Спорт | 12:20 / 17.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Номаълум эркак Флоридадаги университетда отишма уюштирди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 23:41 / 17.04.2025
-
Россия босқинни фаоллаштирди, Трамп жамоасида қутбланиш – таҳлилчилар нима дейди?
Жаҳон | 23:09 / 17.04.2025
-
АҚШ суди Googleʼни онлайн реклама бозорида монополист деб топди
Жаҳон | 23:07 / 17.04.2025
-
Скандинавия музликлари шиддат билан эриётгани маълум қилинди
Жаҳон | 22:40 / 17.04.2025
Мавзуга оид

16:58 / 19.02.2025
Пенсияни автоматик тайинлашга ўтилмоқда. Асосий саволларга жавоблар

00:23 / 17.02.2025
Март ва августдан ойликлар ва пенсиялар ошиши ҳақидаги миш-миш рад этилди

23:17 / 13.02.2025
Ўзбекистонда пенсияни аризасиз — автоматик тарзда тайинлаш тизимига ўтилади

08:30 / 01.11.2024