Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рамзан Қодиров пулемёт ўрнатилган Tesla Cybertruck'да кўриниш берди
Чеченистон раҳбари электропикапнинг манёврчанглигини мақтаб, уни «Украина Қуролли кучлари зонасидаги» россиялик ҳарбийларга юборишга ваъда берди. Қодиров, шунингдек, автомобил учун Илон Маскка раҳмат айтиб, уни Грознийга таклиф қилди.

Фото: Видеодан кадр
Чеченистон етакчиси Рамзан Қодиров АҚШнинг Tesla компанияси ишлаб чиқарган Cybertruck электромобилини ҳайдагани акс этган видеони эълон қилди.
Қодиров ўзининг Telegram каналига ёзишича, электропикапни «ҳурматли Илон Маскдан қабул қилиб олишган». Шунингдек, у автомобилнинг манёврчанлиги ва «ажойиб тезлигини» мақдаб, Cybertruck’ни «Украина Қуролли кучлари зонасидаги» россиялик ҳарбийларга юборишга ваъда берди.
Рамзан Қодиров эълон қилган видеода кўриш мумкинки, транспорт воситасининг том қисмига пулемёт ўрнатилган.
«Илон Маскка самимий миннатдорчилигимни билдираман. Бу, албатта, замонамизнинг энг кучли даҳоси ва мутахассиси. Буюк инсон! Илон, раҳмат! Грознийга кел, сени азиз меҳмонимдек қабул қиламан», — деб ёзади Қодиров.
Америкалик миллиардер Илон Маскнинг ўзи эса Чеченистон раҳбарига қилган совғаси ҳақида ҳозирча ҳеч нарса дегани йўқ.
Cybertruck — бу Tesla’нинг пикаплар бозорига киришга биринчи уриниши бўлиб, улар Техаснинг Остин шаҳрида ишлаб чиқарилади. Tesla 2023 йил ноябр ойида 60990 долларга олдиндан буюртма орқали Cybertruck етказиб беришни бошлаган эди.
Тавсия этамиз
Орзу ортидаги дард: Кореяга келин бўлган ўзбек қизлари қисмати
Аёллар дунёси | 14:47 / 17.08.2025
Зангезур: Ўзбекистон учун янги стратегик имкониятми?
Жаҳон | 21:43 / 14.08.2025
“Аср савдоси”. Россия Аляскани нега сотиб юборганди?
Жаҳон | 19:31 / 13.08.2025
“3 килога етган”: Самарқандда 80 ёшли бемордаги йирик буқоқ олиб ташланди
Жамият | 11:07 / 13.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ҲАМАС исроиллик асирларнинг ярмини озод қилишга рози бўлди
Жаҳон | 01:42
-
Ўзбекистонлик ёш муҳандислар Гиннес рекордини янгилашди – вазирлик
Ўзбекистон | 01:24
-
Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон” боғига ёндош қурилган замонавий меҳмонхоналар мажмуаси билан танишди
Ўзбекистон | 00:53
-
Украинанинг хавфсизлик кафолати учун Европа тўлаши керак – АҚШнинг НАТОдаги вакили
Жаҳон | 00:40
Мавзуга оид

19:28 / 18.08.2025
Бугун Оқ уйда катта учрашув. Кутилмалар қандай?

08:26 / 18.08.2025
«Кўнгиллилар коалицияси» Украинага тийиб туриш кучларини киритишга тайёрлигини билдирди

20:20 / 17.08.2025
Уиткофф: Россия ва АҚШ Украинага хавфсизлик кафолатлари бериш бўйича келишиб олди

12:43 / 16.08.2025