Ўзбекистон | 09:00 / 20.08.2024
3844
7 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкент халқаро университети – билим ва имкониятлар бирлашган маскан!

Фото: Тошкент халқаро университети

Тошкент халқаро университети инновацион технологияларга асосланган таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш, давлат ва нодавлат ташкилотлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, мамлакатимиз ва дунёнинг етакчи халқаро таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 ноябрдаги 900-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, олий таълим хизматларини кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан №304988-сонли лицензия тақдим этилган.

Тошкент халқаро университети ўз талабаларига замонавий технологияларга асосланган, халқаро таълим стандартларига мос келувчи ўқув дастурлар асосида таълим бериб, уларни нафақат мамалакатимиз, балки жаҳон меҳнат бозорининг турли жабҳалари талабларига жавоб берадиган рақобатбардош ва малакали мутахассис кадрларни тайёрлашни ўз олдига мақсад қилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, университет жаҳоннинг кўплаб нуфузли университетлари, шу жумладан АҚШ, Европа, Туркия, Жанубий Корея университетлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, талабаларга икки дипломга эга бўлиш бўйича, талабалар алмашинув ва 1+3, 2+2, 3+1 дастурларида таълим олиш ҳамда халқаро тажриба орттириш имкониятларини яратиш мақсадида Тошкент халқаро университети дунёнинг кучли 500 талигидан ўрин олган олий таълим муассасалари билан халқаро ҳамкорлик меморандумларини имзолаган.

Университетда қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари мавжуд:

- Иқтисодиёт (ўзбек, рус)

- Банк иши

- Маркетинг

- Менежмент

- Бухгалтерия ҳисоби

- Молия ва молиявий технологиялар

- Юриспруденция (ўзбек, рус)

- Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар (ўзбек, рус)

- Мактабгача таълим

- Бошланғич таълим

- Психология (ўзбек, рус)

- Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили (ўзбек, рус)

- Филиология ва тилларни ўқитиш (корейс тили)

- Ахборот тизимлари ва технологиялари

- Киберхавфсизлик инжиниринги (ўзбек, рус)

- Компютер инжиниринги

- Дастурий инжиниринг

- Иқтисодиёт (магистратура)

- Молия (магистратура)

- Юриспруденция (иккинчи олий таълим)

- Иқтисодиёт (иккинчи олий таълим)

- Психология (иккинчи олий таълим)

Университет кундузги, масофавий, сиртқи таълим шакллари ва магистратура мутахассисликлари бўйича малакали кадрлар тайёрлайди. Ҳозирги кунда, Тошкент халқаро университетида 2024/2025 ўқув йили учун қабул жараёнлари давом этмоқда. Қуйидаги ҳаволалар орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин!

— Кундузги таълим шакли - qabul.tiu.uz

— Масофавий таълим шакли - qabul.tiu.uz

— Сиртқи таълим шакли - qabul.tiu.uz

— Магистратура - magistr.tiu.uz

— Иккинчи мутахассислик - ikkinchitalim.tiu.uz

— Ўқишни кўчириш (трансфер) - transfer.tiu.uz

Тошкент халқаро университети билан бирга қуйидаги афзалликларга эга бўлинг:

100% гача грант ютиб олинг! Кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаб ўқишга қабул қилинган биринчи босқич талабаларига, ўқув йили якунлари бўйича ўзлаштириш кўрсаткичлари ва эришилган илмий ютуқларга асосан иккинчи ва ундан юқори босқич талабаларига ҳамда республика ва халқаро фан олимпиадаларининг 1-3-ўрин ғолибларига тўлов-контракт шартномасидан 100 фоизгача чегирмалар беришни назарда тутади.

Таълим йўналишингизни иккинчи босқичдан танланг! 1-босқичда талабаларга ўқишга қабул қилинган таълим ва билим соҳалари бўйича умумий билим ва кўникмалар берилади, иккинчи босқичдан бошлаб эса уларга ўзлари қизиққан касблари бўйича фанларни мустақил танлаш ва касбий маҳоратларни оширишга қаратилган билимлар берилади. Бунда ушбу жараёнлар бирор бир маъмурий тўсиқларсиз, тўловларсиз, очиқ ва шаффоф амалга оширилади. Таълимнинг юқори босқичида талабалар етакчи маҳаллий ва хорижий компанияларда малака амалиётларига юборилади.

Тўрт йилда 2 та мутахассисликни қўлга киритинг! Университетдаги мавжуд ўқув режалари ва ўқиш жараёнлари кредит-модул тизими асосида ишлаб чиқилган бўлиб, талабаларга 2 та мутахассислик олиш имкониятини яратади. Талаба асосий таълим йўналишида таҳсил олиши билан бирга қўшимча равишда иккинчи қизиққан касбнинг таълим йўналиши бўйича ҳам фан (модул)ларни ўқиши ва муваффақиятли ўзлаштириши натижасида иккита кавалификацияга эга бўлиши мумкин. Бунда ўқув жараёнлари бакалавриат таълим йўналиши (4 йил)га ажратилган жами 240 академик кредит ҳажмида амалга оширилади.

Нуфузли чет эл университетларда ўқишни давом эттириш имконияти! Бакалавриат таълим йўналишида таҳсил оладиган талабалар учун нуфузли хорижий олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттириш, академик мобиллик дастурлари (талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви) ҳамда қўшма таълим дастурлари (1+3, 2+2, 3+1) асосида амалга ошириш имкониятларини назарда тутади. Шунингдек, “Магистратура 1+1” қўшма таълим дастури бўйича ҳам магистратура талабаларига Жанубий Корея Республикаси Сежонг университетининг “Bigdata AI MBA”, “AI Finance MBA”, “Global Business MBA” каби магистратура мутахассисликларида 50% грант асосида таълим олиш ва иккита дипломга эга бўлиш имкониятини яратади.

1,5 йилда магистр дипломини қўлга киритинг! Мавжуд ўқув режалари ва ўқиш жараёнлари магистратура талабаларига 1,5 йилда ўз мутахассисликлари бўйича магистр даражасини олиш имкониятини яратади. Бунда талабалар таҳсил олиш билан бир вақтда етакчи маҳаллий ва хорижий компанияларда ўз малакавий амалиёт ва тадқиқот ишларини олиб боради.

Замонавий муҳитда замонавий билим олинг! Тошкент халқаро университетида ўқув машғулотлари юқори малакали проффесор-ўқитувчилар томонидан ўқув жараёнини илғор педагогик ва замонавий (инновацион) ахборот технологияларини қўллаган ҳолда жаҳоннинг етакчи университетларида жорий этилган таълим методлари асосида ташкил этилади. Ўқув жараёнлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига бевосита интеграция қилинган HEMIS ахборот тизими асосида ва кредит-модул тизими орқали амалга оширилиб, университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган, белгиланган намунадаги диплом берилади.

Университет фаолияти ва қабул жараёнлари билан боғлиқ қўшимча саволларингизга қуйидаги расмий саҳифаларимиз орқали тўлиқ маълумот олишингиз мумкин.

Расмий web-sayt: https://tiu.uz/

Ахборот-маслаҳат маркази (call-cентер 24/7): +998 95 131 5555, +998 95 383 5555

Telegram: t.me/tiu_edu

Instagram: @tiuofficial

Манзил: Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Кичик халқа йўли кўчаси 7-уй.

Танловда адашманг!

Тошкент халқаро университети – билим ва имкониятлар бирлашган маскан!

Реклама

Мавзуга оид