Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда Салимбойваччани молиялаштиришда гумон қилинаётган собиқ депутат қидирувга берилди
Нурғози Айдаров Салим Абдувалиевга ҳар томонлама «ҳурмат-эҳтиром кўрсатгани» айтилмоқда.
Қирғизистонда уюшган жиноий гуруҳларни молиялаштириш бўйича олиб борилаётган тергов доирасида Жогорку Кенешнинг (парламент) собиқ депутати Нурғози Айдаров қидирувга берилди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига таяниб, Kaktus.media хабар берди.
Бошқарма маълумотларига кўра, Айдаров томонидан халқаро уюшган жиноий гуруҳ аъзолари ҳамда Салимбойвачча номи билан танилган ўзбекистонлик Салим Абдувалиев фаолиятини молиялаштириш фактлари аниқланган.
Тергов маълумотларига кўра, Нурғози Айдаров Абдувалиевнинг ноқонуний фаолияти ва криминал авторитет Қамчибек Қўлбоев билан яқин алоқалари ҳақида билган ҳолда, Ўзбекистонда бўлган вақтида унга ҳар томонлама «ҳурмат-эҳтиром кўрсатган». Ўз навбатида улар Айдаровнинг Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳудудида амалга оширган тадбиркорлик ва бошқа фаолиятига «ҳомийлик қилган».
Бишкек шаҳрининг Октябр тумани суди қарори билан Айдаровга нисбатан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланди, у ҳам жиноий жавобгарликка тортиш учун давлатлараро ва Интерпол орқали қидирувга берилди.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026