Ўзбекистон | 17:25 / 24.08.2024
8825
3 дақиқада ўқилади

“Бир болага 500 мингдан 1 млнгача” – ўзбекистонликлар мактаб бозорига қандай тайёрланишяпти?

Мактаб бошланишига оз фурсат қолди. Болаларини етаклаган ота-оналар бозорларни тўлдирган. Ўқув қуроллари ва мактаб формасининг савдоси авжида. Kun.uz мухбири Тошкентдаги Бек-барака бозорида бўлиб, харидор ва савдогарларнинг фикрларини ўрганди.

Kun.uz билан суҳбат бўлган аксарият юртдошларимиз бир нафар боланинг кийим-кечаги учун ўртача 800 минг сўмдан 1 млн сўмгача сарфланаётганини, ўқув-қуролларига эса 200-300 минг сўм кетаётганини билдиришди.

Ўқувчилар кийим-кечаги учун нималар оляпсиз? Неча пул сарфлаяпсиз?

Бир болага 1 млн сўмдан сарфладик. Кофта-юбка, оёқ кийим, сумка, майда-чуйдалар олдик. Хитой, Ўзбекистон маҳсулотларини аралаштириб оляпмиз. Нархлар арзон, бўлади, ўртача”, – дейди оналардан бири.

Шим, оқ кўйлак олдим, костюм олмадим. Оёқ кийимлар билан бир болага 800 минг сўмлар бўлиб қолди. Асосан ўзимизнинг танишлар бўлгани учун Фарғонадаги ишлаб чиқаришлардан, ўзимиздан олдик”, – дейди мухбир билан суҳбатлашган оталардан бир.

Оқ кўйлак ва шимлар 60 минг сўмдан, жами 120-140 минг сўм бўлади”, – дейди ўқув қуроллари сотувчи ўқувчилардан бири.

[Оқ кўйлаклар] 200-300 минг сўм бўляпти, агар 2 талаб олишса, 500 минг сўмга боряпти. Буларнинг ичига оқ кўйлак, камар, шим ва галстук, майка – ҳамма нарса киради. Олдиндан Хитой товарлари кўп сотилиб келган, ҳозир ҳам кўп кетади. Нархлари ўртача, олса бўлади, қимматмас”, – дейди бир сотувчи эркак.

Ҳозирнинг ўзида 2 нафар фарзандимга 2,5 млн сўм кетди. Мактаб форма, дафтар-китоб – ҳамма нарсасини олдик. Кўпроқ Хитой ёки Туркия маҳсулотларини оламан, ўзимизникини унча олмайман. Четники барибир қиммат, қиммат бўлса ҳам яхшироқ барибир”, – дейди яна бир она.

2 нафар болага 1-1,5 млн сўмлар кетади, фақат кийим-кечак учун. Ўқув-қуроллари алоҳида. Кийим-кечаклар арзон”, – дейди сотувчи аёл.

Шунингдек, сўровномада ота-оналар ўқув қуролларини қанчага харид қилишаётгани бўйича ҳам гапириб ўтган. Видеонинг тўлиқ шаклини юқоридаги видео орқали томоша қилишингиз мумкин.

Дилшода Шомирзаева тайёрлади.

Дилшода Шомирзаева
Муаллиф Дилшода Шомирзаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид