Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Парвозлар хавфсизлиги агентлиги ҳакерлар ҳужумига учради
Германия хавфсизлик органлари вакиллари содир бўлган воқеа юзасидан хабардор қилинган. Ҳозирча кибержиноятчилар қайси турдаги маълумотларни қўлга киритгани очиқланмади.
Франкфурт-Майн аэропорти яқинида жойлашган Германия Парвозлар хавфсизлиги агентлиги (DFS) ҳакерлар ҳужумига учради, деб хабар беради DW.
«Офисдаги алоқаларимиз бузиб кирилди, айни вақтда биз ҳимоя чораларини кўрмоқдамиз», — дейилади хабарда. DFS маълумотларига кўра, мутахассислар ҳужум оқибатларини минималлаштириш устида иш олиб бормоқда.
Қайд этилишича, ҳаво қатновлари жадвалига зарар етмаган, рейслар ўз режимида парвозларни амалга оширмоқда. Кибержиноятчилар қайси турдаги маълумотларни қўлга киритгани очиқламади.
Германия хавфсизлик органлари вакиллари содир бўлган воқеа юзасидан хабардор қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил январда Германиядаги ҳукмрон Социал-демократлар партиясининг почта серверлари Россия Қуролли кучлари Бош штаби бош бошқармаси назорати остида фаолият юритиши айтиладиган АРТ28 гуруҳи ҳакерлари томонидан бузиб кирилган эди.
Август охирларида эса немис хавфсизлик органлари ноқонуний йўллар билан курьерлик хизматлари тармоқларига келиб тушган алангаланувчи қурилмалардан огоҳлантирганди. Огоҳлантириш Лейпцигда жойлашган DHL логистика марказида юз берган кўнгилсиз ҳодисадан кейин эълон қилинган. Болтиқ давлатларидан бири томонидан юборилган посилка компаниянинг глобал авиаташувчи марказида ёниб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида бутун бошли юк контейнерига зарар етган, аммо аланга тезда ўчирилган. Ҳолат бўйича терговни Германия Федерал прокуратураси олиб бормоқда.
Мавзуга оид
11:50 / 03.05.2026
Женевадаги пуллар, ҳакерлар таҳдиди ва матбуот эркида пасайиш — ҳафта дайжести
20:58 / 28.04.2026
Ўзбекистон Киберхавфсизлик маркази ходимларининг шахсий маълумотлари ўғирланган. Ҳакер уларни сотувга қўйди
17:49 / 25.02.2026
АҚШ россиялик ҳакерлар билан алоқаси учун Ўзбекистон фуқаросига санкциялар жорий қилди
18:27 / 04.02.2026