Антониу Гутерриш сунъий интеллект ривожланиши билан боғлиқ хатарлардан огоҳлантирди
БМТ бош котибининг айтишича, сунъий интеллект имкониятлари жуда нотекис тақсимланган. Кўплаб мамлакатлар СИ инструментларидан фойдаланишда жиддий муаммоларга дуч келмоқда.
Сунъий интеллект жадаллик билан ривожланиб, одамлар содир бўлаётган воқеаларни кузатишга улгурмасидан дунёни ўзгартириб юбормоқда. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Хитойга ташрифи давомида ўтказилган сунъий интеллект бўйича семинардаги чиқишида гапириб ўтди.
Гутерришнинг сўзларига кўра, сунъий инеллект Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) эришиш ва кучлироқ, адолатли келажакни таъминлашга ёрдам беради: у БРМ эришишни қарийб 80 фоизга тезлаштириши мумкин.
«Бироқ, биз оғир ҳақиқатга дуч келдик: СИ имкониятлари жуда нотекис тақсимланган. Бугун сунъий интеллект потенциали кам сонли давлатлар ва кучли компаниялар чангалида жамланган. Кўплаб мамлакатлар СИ инструментларидан фойдаланишда жиддий муаммоларга дуч келмоқда. Унинг потенциалидан ҳақиқатда фойдаланиш учун халқаро ҳамкорлик ва бирдамлик керак», — дейди БМТ Бош котиби.
Гутерришнинг қўшимча қилишича, СИ билан боғлиқ хатарларни олдиндан айтиб бўлмайди: тегишли кафолатларсиз сунъий интеллект тенгсизликни янада кучайтириши ва номутаносиб равишда энг заиф қатламларга таъсир кўрсатиши мумкин.
БМТ Бош котибининг сўзларига кўра, айни вақтда Глобал рақамли шартномани имзолаш бўйича музокаралар ўтказилмоқда — у Нью-Йоркда ўтказиладиган саммитда қабул қилиниши режалаштирилган. Шунингдек, сентябрда СИ бўйича Олий даражадаги маслаҳат органи бир қатор муҳим тавсияларни ўз ичига олган якуний ҳисоботини эълон қилади.
Мавзуга оид
21:30 / 23.11.2024
COP29: Бой давлатлар иқлимни молиялаштиришни оширишга рози бўлди
17:39 / 23.11.2024
2024 йилда гуманитар ёрдам ходимлари ўлими бўйича рекорд ўрнатилди – БМТ
07:50 / 22.11.2024
БМТ РФнинг Днипрога баллистик ракета зарбасидан хавотирда
15:22 / 21.11.2024