Жаҳон | 19:11 / 04.09.2024
6943
2 дақиқада ўқилади

Америкалик миллиардер Жефф Безос 80 млн долларга шахсий самолёт сотиб олди

Rolls-Royce двигателлари ўрнатилган Gulfstream G700 дунёдаги энг тезкор хусусий самолётлардан бири ҳисобланади.

Фото: johnschreiber

Amazon асосчиси ярим миллиард долларлик Koru елканли яхтасидан кейин ўз коллекциясини тўртинчи шахсий самолёт билан бойитди.

Rolls-Royce двигателлари ўрнатилган Gulfstream G700 дунёдаги энг тезкор шахсий самолётлардан бири ҳисобланади. Унинг интерери бешта хона, ювиниш хонаси ва ҳожатхона, шунингдек, катта ошхонадан иборат. Самолёт жами 19 кишини таший олади, Gulfstream G700нинг максимал парвоз узоқлиги — 14 минг километрдан ортиқ.

JetSpy сервиси маълумотларига кўра, Безоснинг шундоқ ҳам олдинги Gulfstream G650 моделидан иккита самолёти, бундан ташқари, Швейцария компаниясига тегишли Pilatus PC-24 ҳаво кемаси мавжуд. Мутахассисларнинг баҳолашича, Amazon асосчисининг авиацион коллекцияси 200 миллион долларни ташкил этади.

Gulfstream G700 самолёти — бозорда янги бўлиб, бутун дунё миллиардерлари унинг харид қилиш йўлида курашмоқда. Тахминларга кўра, жорий йилнинг июл ойидан бери америкалик яна бир миллиардер Илон Маск ҳам Gulfstream G700 самолётига эгалик қилмоқда.

Мавзуга оид