Ўзбекистон | 13:20 / 07.09.2024
1238
1 дақиқада ўқилади

Таиланд Ўзбекистонда қуёш энергетикаси бўйича лойиҳани амалга ошириши мумкин

Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Таиланднинг йирик ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА

Унда Таиланднинг Баҳрайндаги собиқ элчиси Танис На Сонгкла, Aeromovel Thailand, Finnolar Limited, Business Matching & International Trading, Natnara Corporation Co., Ltd. Сингари етакчи компаниялар раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.

Таиланд бизнес доиралари вакиллари Ўзбекистоннинг қисқа вақт ичида иқтисодий ривожланишини юқори баҳолаб, қуёш энергетикаси, темирйўл транспорти тизими ва туризмни ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор эканликларини тасдиқлашди.

Учрашув якунида Таиланд ишбилармонлари делегациясининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид