Трамп Украинадаги урушни қандай тугатишни режалаштираётганини айтди
У Россияга уруш ҳаракатларини молиялаштиришга ёрдам берадиган юқори энергия нархларига барҳам беришни хоҳлаётганига ишора қилди.
Нефтнинг бир баррели 40 долларга тушса, Россия Украинага қарши урушни давом эттира олмайди. Бу ҳақда Доналд Трамп Ню-Йорк иқтисодий клубида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.
«Агар ғалаба қозонсак, бу қиладиган ишларимдан бири. Президентликка сайланганимдан кейин бу урушни лавозимга киришгунимга қадар ҳал қилишимга ишонаман. Мен бу урушни ҳал қила оламан ва уни тўхтата оламан, чунки бу жуда, жуда даҳшатли уруш. Украинада жуда кўп одамлар ўлмоқда - сиз тасаввур қилганингиздан ҳам кўп», деди у.
Трамп урушни қандай қилиб тўхтата олиши ҳақида очиқ гапирмади. Аммо, Россияга уруш ҳаракатларини молиялаштиришга ёрдам берадиган юқори энергия нархларига барҳам беришни хоҳлаётганига ишора қилди.
«Путин нефтнинг бир баррели 100 доллар бўлса урушади, агар 40 доллар бўлса, умуман урушмайди», деди у.
Сайловда ғалаба қозонган тақдирда амалга оширадиган энергетика сиёсатига изоҳ берар экан, Трамп энергия нархини кескин пасайтириш ниятида эканлигини маълум қилди.
«Оёғимиз остида бошқа мамлакатлар, жумладан, Россия ва Саудия Арабистонига қараганда кўпроқ «суюқ олтин» бор. Менинг режам — 12 ой ичида энергия нархини икки баравар пасайтириш. Бу мамлакатимиз учун мисли кўрилмаган иқтисодий тикланиш бўлади», деди Трамп.
Республикачилар президентликка номзод Доналд Трамп илгари ҳам Украинадаги урушни қисқа муддатларда тўхтата олиши ҳақида кўп гапирган, аммо тафсилотларни очиқламаган.
Мавзуга оид
16:53
Трамп Кеннеди ўлдирилиши ҳақидаги ҳужжатларни ошкор этишга ваъда берди
14:53
«Эртага телевизорни томоша қилиш қизиқ бўлади». Трамп инаугурацияси арафасида чиқиш қилди
14:29
Германия элчиси: Трамп АҚШда конституциявий тузумни ўзгартириши мумкин
12:10