Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд шаҳридаги кўпқаватли уйда газ портлади
Бугун соат 17:30 ларда шаҳарнинг Беруний кўчасида рўй берган ҳодиса оқибатида икки киши жароҳатланиб, шифохонага ётқизилган. Дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд шаҳридаги кўпқаватли уйлардан биридаги хонадонда газ портлади.
Вилоят ФВБ ахборотига кўра, воқеа 9 сентябр куни соат тахминан 17:30 ларда, шаҳарнинг Беруний кўчаси 86-уй 3-қаватидаги хонадонлардан бирида рўй берган.
Оқибатда икки киши жароҳатланиб, шифохонага ётқизилган.
“Чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлмаган. Воқеа жойига вилоят ва шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда ёнғин-қутқарув экипажлари, ИИБ, Прокуратура, “Ҳудудгазтаъминот” ва ССБ ходимлари чиқишган.
Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Қўшимча маълумот тақдим этилади”, – дейилади расмий хабарда.
Мавзуга оид
10:53 / 20.04.2026
Шавкат Мирзиёев: Наркобизнесни қурол билан эмас, пулсиз қолдириш орқали енгиш мумкин
11:22 / 10.04.2026
Самарқандда 8 йиллик “муаммоли уй”: қурувчи қамалди, одамлар мўъжиза кутишда давом этмоқда
15:37 / 25.02.2026
Қўқондаги кўп қаватли уйда газ портлади
14:13 / 12.02.2026