Ўзбекистон | 15:10 / 12.09.2024
702
1 дақиқада ўқилади

Кувайт элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунламоқда

Аҳмад Холид Ал-Жиран 2015 йил декабр ойида Ўзбекистон ТИВга Кувайт элчиси сифатида ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширган эди.

Фото: ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган Кувайт элчиси Аҳмад Холид Ал-Жиранни қабул қилди.

"Кувайтнинг Ўзбекистондаги элчиси Аҳмад Холид Ал-Жиран жаноблари билан хайрлашув учрашувини ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари. – Ўзбекистон ва Кувайт ришталари ҳар бир йўналишда ўсиш суръатини намоён этмоқда. Биз жаноб элчига ўз фаолияти давомида мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатларни бойитишга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлигимизни билдирамиз. Унга кейинги фаолиятида муваффақиятлар тилаб қоламиз".

Аҳмад Холид Ал-Жиран 2015 йил декабр ойида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигига Кувайтнинг мамлакатдаги элчиси сифатидаги ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширган эди.

Мавзуга оид