ЖССТ маймунчечакка қарши биринчи вакцинани тасдиқлади
Оммавий вакцинация 2 октябрдан бошланиши кутилмоқда.

Фото: AP
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маймунчечакка (Mpox) қарши биринчи вакцинани тасдиқлади. Bavarian Nordic вакцинаси Данияда ишлаб чиқилган, деб хабар берди Reuters.
Препарат дастлабки саралаш жараёнидан ўтди. Унинг ёрдамида дори воситаларининг расмий рўйхати шаклланади.
«Маймунчечакка қарши вакцинанинг дастлабки квалификацияси Африкадаги ҳозирги авж олиш шароитида ҳам, келажакда ҳам ушбу касалликка қарши курашимиздаги муҳим қадамдир», деди ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус.
ЖССТ хабарига кўра, Европа давлатлари, АҚШ ва Япония чечакка қарши ишлатиладиган вакцинанинг 3,6 миллион дозасини хайрия қилишга ваъда берган. Вакцинация 2 октябрдан бошланиши кутилмоқда.
Bavarian Nordic вакцинаси 2022 йилдан бошлаб қўлланмоқда. АҚШ ва Европа регуляторлари уни 2022 йилда бутун дунё бўйлаб тарқалган бошқа Mpox штаммига қарши қўллашни маъқуллаган эди. ЖССТ бу жараённи расман жорий йилнинг август ойида бошлади ва энди якунлади.
Вакцинанинг нархи тахминан 100 долларга тенг. У 18 ёш ва ундан катта одамларда чечакка қарши эмлаш учун тасдиқланган, аммо болалар, ҳомиладор аёллар ва иммунитет танқислиги бўлган одамларда эпидемия шароитида қўлланилиши мумкин.
Маймунчечак эпидемияси аввалроқ ЖССТ томонидан халқаро фавқулодда ҳолат деб эълон қилинган эди. Ушбу инфекция яқин алоқа орқали юқади ва одатда енгил аломатларни келтириб чиқаради, аммо баъзи ҳолларда ўлимга олиб келиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркия: ота-оналар дам оладиган, болалар эса бахтиёр бўладиган таътил
Жамият | 19:00
-
Давлат идораларининг омма билан нормал мулоқот қилиш тажрибаси йўқ - медиа олами вакиллари билан суҳбат
Жамият | 18:39
-
Эрон фуқаровий ядро дастурига 30 миллиард доллар сармоя – АҚШ Теҳрон билан музокараларни тикламоқчи
Жаҳон | 18:35
-
Шавкат Мирзиёев ЕОИИ йиғилишида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этди
Ўзбекистон | 18:31
Мавзуга оид

11:21 / 14.06.2025
ЖССТ Судандаги болалар учун очарчилик таҳдиди ҳақида огоҳлантирди

22:58 / 20.05.2025
ЖССТ келажакдаги пандемияларга қарши кураш бўйича янги глобал битимни тасдиқлади

21:40 / 30.04.2025
Ҳуснбузарларга қарши биринчи вакцинанинг клиник синовлари бошланди

17:31 / 16.04.2025