Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Inbazar дўконида ёш ходим хатоси учун калтакланди
Савдо дўкони асосчиси ҳолатга қонуний чора кўрилаётганини маълум қилди.
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Inbazar савдо тармоғи ходими қўл остидаги ёш ходимни куч ишлатиб, жазолаётгани акс этган видео тарқалди. Ходим, гарчи «билмасдан қилдим», дея узр сўраганига қарамай, раҳбари ёш йигитнинг юзи ва танасига 5-6 маротаба урган. Шунингдек, ҳақорат ҳам қилган.
Inbazar асосчиси Холматов Омадбек бу ҳолат бўйича қонуний чора кўрилишини маълум қилди.
«Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеони кўриб, ўзим шок бўлиб қолдим. Бу қилинган аблаҳона иши учун албатта қонуний жавобгарликка тортилишига ишончимиз комил. Йиллар давомида ишхонада ўзаро ҳурмат бўлишига ҳаракат қиламиз, лекин кўп одам ишлагани учун буни назоратини ола олмай қолибмиз. Бунинг учун узр сўраймиз.
Лекин бу зўравонликка қаршимиз, бу ҳолат бўйича қонуний чоралар кўриляпти. Тафсилотларини айтамиз», деган дўкон асосчиси.
Мавзуга оид
11:22 / 26.11.2025
Тошкентда маст ҳолда безорилик қилган шахс қўлга олинди
20:56 / 25.10.2025
Москвада мигрантларнинг оммавий муштлашувидан кейин 40 киши ушланди
10:59 / 24.10.2025
Қора Gentraʼдаги безорилар жиноий жазога тортилди
17:11 / 16.09.2025