Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Иттифоқи суди Google’га белгиланган 1,5 млрд евролик жаримани бекор қилди
Еврокомиссия 2019 йилда реклама шартномаларини тузишда рақобат қоидаларини бузгани учун Google технологик гигантига нисбатан 1,49 млрд евро миқдорида жарима белгилаган эди.
Фото: Pixabay
Европа суди 2019 йилда Еврокомиссия томонидан реклама шартномаларини тузишда рақобат қоидаларини бузгани учун Google технологик гигантига нисбатан белгилаган 1,49 миллиард евро миқдоридаги жаримани бекор қилди.
«Суд комиссиянинг аксарият хулосаларини қўллаб-қувватлайди, аммо Google’га нисбатан белгиланган қарийб 1,5 миллиард евролик жаримани бекор қилади. Комиссия томонидан қонунга хилоф деб топилган шартноманинг амал қилиш муддатини белгилашда барча шартлар ҳисобга олинмаган», — дейилади суд қарорида.
Google суднинг мазкур қарорини олқишлади. «Суд дастлабки ҳолатдаги хатосини тан олиб, жаримани бекор қилганидан хурсандмиз», — дейилади компания баёнотида.
Еврокомиссия охирги йилларда Google’га нисбатан кўп миллиардлик жарималарни белгилади. Хусусан, 2017 йилда Еврокомиссия Google’га нисбатан 2,4 миллиард евро жарима белгилаган эди — бунга компания қидирув саҳифасига ўз сервисини биринчи ўринга қўйиши сабаб қилиб кўрсатилган.
Люксембургдаги Европа суди Google’га қарши антимонополия ҳамда Apple компаниясига қарши ноқонуний солиқ имтиёзларини олиш бўйича қуйи инстанция судларининг қарорини тасдиқлаган эди. Google ишида суд Еврокомиссиянинг 2017 йилда компаниянинг бозордаги устун мавқейини суиистеъмол қилганлик учун 2,4 миллиард евро жаримага тортиш бўйича қарорини маъқуллаган. 2021 йилда Google бу иш бўйича апелляцияда ютқазган эди. Люксембургдаги суд охирги инстанция бўлиб қолаётганди.
Мавзуга оид
23:28 / 11.02.2026
Тошкентда йўл қоидабузарликларига оид жарималар бўйича шикоятлар учун Call-марказ ишга тушди
10:50 / 10.02.2026
Темирйўл ва метрода хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун жарималар белгиланди
14:32 / 04.02.2026
Европа суди 2021 йилда Навалний қамоққа олинишини ноқонуний деб топди
15:58 / 30.01.2026