Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган корхоналар маълум қилинди
2024 йилнинг январ-июн ойларида UzAuto Motors 25 млн доллардан ортиқ, BYD Uzbekistan Factory 22 млн доллардан ортиқ, ADM Jizzakh 14 млн доллардан ортиқ имтиёзлардан фойдаланган. Бу вақт мобайнида Enter Engineering компанияси баҳраманд бўлган имтиёзлар қиймати 45 млн доллардан ошади.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Солиқ ва Божхона қўмиталари томонидан очиқ эълон қилинган маълумотлар асосида солиқ тўловчиларнинг 2024 йил 1 ярим йиллик якуни бўйича солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланиш ҳолатларини таҳлил қилди.
Таъкидланишича, йилнинг биринчи ярмида умумий солиқ ва божхона имтиёзлари қиймати 63,4 трлн сўмни (2023 йилда 127,1 трлн сўм) ташкил этган. Яъни шунча маблағ корхона ва ташкилотларнинг ихтиёрида қолдирилган.
63,5 трлн сўм имтиёздан 39,0 трлн сўм солиқ, 24,4 трлн сўмини божхона имтиёзлари ташкил этади.
Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатлари ҳамда банклардан ташқари энг кўп имтиёздан фойдаланган ташкилотларнинг топ-35 талиги қуйидагича (миллиард сўмда):
Ўзбекистонда табиий газни марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функциясини бажарувчи UzGasTrade биринчи ярим йилда 1,1 триллион сўмлик имтиёзлардан фойдаланган. Аввалроқ Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев биринчи ярим йилликда ушбу корхонага газ импорти билан боғлиқ равишда 1 трлн сўмлик ҚҚС қайтариб берилганини маълум қилганди.
Ҳисобот даврида UzAirways 1,08 трлн сўм, Ўзтемирйўллар 558 млрд сўмлик солиқ имтиёзидан фойдаланган. Марказий Осиё – Хитой газ қувурлари тармоғининг Ўзбекистондан ўтган қисми оператори – Asia Trans Gas эса 462,7 млрд сўмлик имтиёзлардан фойдаланган.
Январ-июн ойларида Enter Engineering пудрат корхонасига 570 млрд сўмга яқин божхона имтиёзлари берилган.
“Ўзбектелеком” 432 млрд сўмлик, шамол электр станциясини қураётган Masdar компаниясининг (БАА) Ўзбекистондаги шўъбаси – Shamol Zarafshon Energy 375 млрд сўмлик, темирйўл релслари учун темирбетон шпал ишлаб чиқарувчи RWS Optimum 353 млрд сўмлик имтиёз олган. Holos божхона брокери 315 млрд сўмлик божхона имтиёзларидан фойдаланган.
6 ой давомида UzAuto Motors – 317 млрд сўмлик имтиёзлардан, BYD Uzbekistan Factory 274 млрд сўмлик божхона имтиёзларидан баҳраманд бўлган.
Мавзуга оид
18:27 / 31.10.2024
Янги Cobalt Midnight 7,3 миллион сўм қимматроқ бўлади
19:00 / 17.10.2024
BYD YUAN UP электромобилининг расмий нархи эълон қилинди
09:00 / 17.10.2024
BYD Samarkand'дан янгилик: Самарқандда янги BYD Yuan UP модели сотуви бошланди
13:29 / 14.10.2024